Бухоро пахтаси энди ISO 9001:2015 талабларга жавоб беради
Пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини ишлаб чиқариш Ўзбекистон иқтисодиётининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади ва кўп йиллардан бери дунёда пахта маҳсулотларини ишлаб чиқариш бозорининг етакчиларидан бири ҳисобланади.
Ўзбекистонда ҳар йили ўтказилаётган пахта саноатига бағишланган халқаро кўргазмалар ва анжуманлар, чет эл мамлакатларининг Ўзбекистон пахта маҳсулотларига бўлган қизиқишларини ортириб боришига хизмат қилмоқда. Бундай тадбирлар келгусида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган пахта маҳсулотларини чет элга экспорт қилишда чет эллик ҳамкорлар билан узвий алоқаларини мустаҳкамлаш учун хизмат қилади. Энг муҳими, дунёнинг якуний пахта маҳсулотини қайта ишловчи етакчи харидор ва исътемолчи ташкилотлари билан янги ҳамкорликларни йўлга қўйишга имконият беради.
Мустақиллик йилларида, юртимизда пахта толаларини экспортга ва ички исътемолчиларга етказиб беришдан аввал, уларни тайёрлаш, қайта ишлаш, сифатини аниқлаш ва мувофиқлик сертификатларини бериш каби барча босқичларни ўз ичига олган, жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган пахта толасини экспорт қилишнинг замонавий тизими ташкил этилди.
Жаҳон бозорида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларининг рақобатбардошлиги ва сифатни ошириш мақсадида, “O’zbek-Turk Test Markazi” МЧЖ ҚК ходимлари томонидан, Бухоро вилоятидаги
“Бухоро пахтасаноат худудий филиали” ҲАЖ, Когон “Олтин тола” АЖ, “Бухоро пахта тозалаш” АЖ, “Қоракўл пахта тозалаш” АЖ, “Ғиждувон пахта тозалаш” АЖ, “Пешку пахта тозалаш” АЖ, “Шофиркон пахта тозалаш” АЖ, “Ромитан пахта тозалаш” АЖ, “Жондор пахта тозалаш” АЖ ва “Олот пахта тозалаш” АЖларида сифат менежменти тизимлари мувофаққиятли жорий этилди ва сертификатланди.