Фарғона вилояти корхоналарида сифат менежмент тизимини жорий қилиш бўйича семинар ўтказиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.01.2017 йилдаги ПФ-4931-сонли “Ургут”, “Ғиждувон”, “Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида” ги Фармони ижроси ҳақида
Фарғона вилоят хокимлигида 2017 йил 23 январ куни утказилган семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, ҳусусий мулкни хар томонлама химоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жихатдан яхшилашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПФ 4848-сонли Фармон ва корхоналарда сифат менежмент тизимини жорий қилиш бўйича тушунчалар, хамда тадбиркорлар томонидан берилган саволларга жавоблар бердилди.
Фарғона вилоятида тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожлантиришга, ҳусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга, ишбилармонлик муҳитини сифат жихатдан яхшилашга, шу билан бирга тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда арашмаслик ва тўсқинлик қилмаслик керак бўлса давлат органлари айбдор ходимларига нисбатан нафақат интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликнинг энг қатъий чораларини қўллаш мажбурятлари хақида гапириб ўтилди.
Мазкур Қарор ташқи бозорларда талаб катта бўлган, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган минерал-хом ашё ва қишлоқ хўжалги ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этишга хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш учун Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларининг ишлаб чиқариш ҳамда ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланиш, шу аснода янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда аҳолини даромадларини ошириш мақсадида қабул қилингани. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йил 24 январ куни Бош вазир ўринбосари У.У.Розиқулов Қўқон шаҳрига ташриф буюрди ва “Қўқонспирт” акционерлик жамияти мажлислар залида 200 дан ортиқ тадбиркорлар ва ишбилармонлар иштрокида семинар ўтказилди. Семинар очиқ мулоқат тарзда ўтказилиб тадбиркорларни қизиқтирган саволлар ва муаммолар жойида ечимини топди. Шундай тартиб ўрнатилиши, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзавтотранс” АК, “Ўзавтойўл” ДАК ҳамда республика ва худудий даражадаги коммуникация хизматлари кўрсаткичлар эркин иқтисодий зоналарнинг қатнашчилари-хўжалик юритувчи субъектларнинг коммуникацияларга, уларни ишлаб чиқариш майдончаларига ўз вақтида туташтирилган холда, кафолатли уланиши айтиб ўтилди.