Хисоблагичлар бўйича ўтказилган тушунтириш ишлари
Давлат реестирида мавжуд бўлмаган хисоблагичлар давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ доирасида қўлланиши мумкин эмаслиги тўғрисида
“Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази “- Давлат корхонасининг “Ўлчаш воситалари устидан давлат метрологик назорати “ бўлимида бугунги кунда исътемолчилар томонидан қиёслаш кўригидан ўтиш мақсадида топширилаётган маиший газ,сув ва электр хисоблагичларини Ўзбекистон Республикаси Давлат реестирига киритилганлигига ахамият бериш хақида яна бир бор тушунтириш ишлари олиб борилди.Давлат реестирида мавжуд бўлмаган хисоблагичлар давлат метрологик текшируви ва назорати татбиқ доирасида қўлланиши мумкин эмаслиги тўғрисида исътемолчиларга тўғри тушунтириш ишлари олиб бориш ва керакли маълумотлар ва тавсиялар бериш хақида ходимлар таништирилди.