“Сифатни бошқариш тизимини халқаро даражага кўтариш”

 Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, уларни қўллаб қувватлаш бугунги куннинг устувор вазифаси сифатида белгиланган.

Бугунги кунда бу борада Хоразм стандартлаштириш ва метрология бошқармаси томонидан кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.  Вилоятдаги  экспортга ихтисослашган 37 та корхоналар тармоқ жадвалига киритилди ва тасдиқланди. Хозирда “Бахт харакат меваси” МЧЖ, “Хоразм Қовунлари” МЧЖ, “Юқорибоғ неъматлари” АФ ва “Ишчан Дамор” ФХ корхоналаризда сифат менежмент тизимларини жорий қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу корхоналар билан  халқаро тан олинган сертификатлаштириш идоралари “O`zbek-Turk Markazi” МЧЖ ҚК ва “DQS QUALITY SYSTEMS” МЧЖ билан сифат менежменти тизимини   сертификатлаштириш юзасидан хамкорлик ўрнатилган.

Ушбу корхоналар халқаро даражада сертификатлангандан кейин бутун дунёга маҳсулот экспорт қилиш учун йўл очилади ҳамда сифат менежменти тизимини  халқаро тан олишга эришилади  ва бу барчамизнинг умумий ютуғимиздир.