Самарқандда стандартлаштириш ва метрололгя бошқармаси ҳамда синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси ходимлари жамоаси томонидан “Ислом Каримовни ёд этиб” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасининг барча меҳнат жамоаси иштирок этишди. Самарқанд стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Б.Жабборов, Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази директори С.Кушаков ва бошқалар мамлакатимиз ўтган 25 йил мобайнида эришилган муваффақиятларни Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номи билан узвий боғлашини жумладан жахон харитасида “Ўзбекистон” деган мустақил мамлакатни асосчиси айнан Ислом Каримов эканлигини таъкидлашди. Тадбирда Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасининг барча меҳнат жамоаси иштирок этишди. Самарқанд стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Б.Жабборов, Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази директори С.Кушаков ва бошқалар мамлакатимиз ўтган 25 йил мобайнида эришган улкан ютуқ ва марраларни Биринчи Президентимиз Ислом Каримов номи билан узвий боғлашини жумладан жахон харитасида “Ўзбекистон” деган мустақил мамлакатни асосчиси айнан Ислом Каримов эканлигини таъкидлашди. Шу маънода давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарори халқимиз кўнглидаги ниятнинг ёрқин ифодаси бўлди. Мустақиллигимиз асосчиси ишлаб чиққан тараққиётнинг "ўзбек модели" дунё ҳамжамияти томонидан нақадар пухта ўйланган сиёсат эканлиги эътироф этилди. Қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни мафкурадан холи этиш, давлатнинг ислоҳотлар ташаббускори бўлиши, кучли ижтимоий сиёсат юритиш, ислоҳотларни босқичма-босқич ва изчил олиб бориш тамойилларига таянилгани ютуқларимизнинг асосий омили бўлди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, қатъияти ва матонати, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимиз тарихида ўчмас из қолдирди, ёрқин буюк шахс ва давлат арбоби сифатида нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон ҳамжамиятида ҳам юксак ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлди. Тадбир давомида Стандартлаштириш ва метрололгя бошқармаси ҳамда Синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонасини ходимлари Биринчи президентимиз Ислом Каримов мангу қўним топган “Ҳазрати Хизр” мажмуасига ташриф буюриб мархум хотирасига қуръон тиловат қилишди.