Тадбиркорларга уларнинг ҳуқуқлари тушунтириб берилди.
2017 йил 26 январ куни Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида “Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш: 2017 йилда божхона ва давлат органлари олдида турган вазифалар” мавзусида учрашув семинари бўлиб ўтди. Семинарда, Самарқанд вилоят божхона бошқармаси, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, Транспорт прокуратураси, Самарқанд стандартлаштириш ва метрология бошқармаси махсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси, Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, “Ўзагроэкспорт” ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди.