Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Тошкент давлат Иқтисодиёт университети мажлислар залида 2017 йил 27 январ куни соат 1500-1700 гача семинар бўлиб ўтди. 

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари-O`zLiDeP Фракцияси аъзолари, Халқ  депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик груҳи аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси, Тошкент шаҳар Прокуратураси, Тошкент шаҳар Божхона бошқармаси, Тошкент шаҳар

Давлат Солиқ бошқармаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк Кадастори далат корхонаси, Марказий банк Токент шаҳар бош бошқармаси, Тошкент шаҳар Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси, Тошшаҳаргаз, Электр тармоқлар ва бошқа ташкилотлар мутасадди раҳбар ҳодимлари иштирокида Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ муаммоли масалалар тўғрисида Очиқ мулоқат ва савол-жавоблар. 

  Очиқ мулоқат ва савол-жавобда назорат қилувчи органлар вакиллари хам қатнашди. Унда худудимизда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг муаммолари, таклифлари муҳокама этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016-йил 5-октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси ва имтиёзлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларига ажратилаётган банк кредитлари фоизлари, солиқ тўловлари, божхона тўловлари уларни амалга ошириш қоидалари, стандартлаштириш,  метрология ва сертификатлаштириш ишлари  хамда кичик бизнеснинг экспорт салохияти хақида очиқ мулоқат ва савол-жавоблар бўлиб утди.