Европа ҳамжамияти давлатларига экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг мувофиқлигини баҳолаш
2016 йил миллий махсулотларнинг экспорт қилиниши бўйича ҳисоботга назар соладиган бўлсак, 2016 йилнинг бошидан буён 95.1 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилинганлигининг гувохи бўламиз. Бу эса ўз навбатида экспорт ҳажми 1,2 баробарга ошганлигидан далолат беради. Иқтисод вазирлигининг маълумотларига кўра, ҳозирги кунда мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш моддий-техника базасининг ривожлантириш учун мамлакатимизда, ҳажми жихатдан 10,5 минг тоннагача бўлган мева ва сабзавотларни сақлаш мумкин бўлган 16 та янги музлаткич камералар яратилди. Бу эса ўсиш суръатларини яна ҳам ошишига имконият яратади. “Узагроэкспорт” махсуслаштирилган ташқи савдо компанияси башорат қилишича, асосий мева ва сабзавотларни етказиб бериш мавсуми, 2017 йилнинг май ойии охирларида бошланади.
Маҳсулотларни экспорт қилиш ишларини бошлаш учун, экспорт ва бизнес муносабатларни яхшилаш зарур бўлган мамлакатлар бозорини, шартлари ва талабларини ўрганиш зарур бўлади. Шу муносабат билан мақоламизда Европа Ҳамжамияти талабларини ўрганишдан бошлаймиз.
Европа Ҳамжамиятининг келишилган қонунчилигига кўра, №768/2008/ЕС (DECISION №768/2008/ЕС) қарорига мувофиқ, Европа Ҳамжамиятининг ички бозорида ўз номи (бренди) остида маҳсулотни қадоқласа, ишлаб чиқарса, ишлаб чиқилган махсулотга меёрий хужжатлар талабларига мувофиқ қандайдир ўзгаришлар киритса ва уни реализация қилса европа стандартлари ва ЕҲ талабларига мувофиқ равишда махсулот ишлаб чиқарувчиси бўлиб хисобланади.
Европа Ҳамжамиятининг Директивалари (кўрсатмалари) асосида хамжамият ҳудуди бозорларида жойлаштиришдан, реализация қилишдан олдин, иқтисодий фаолият субъекти (ишлаб чиқарувчи ёки унинг ЕҲ даги ишончли вакили томонидан) экспорт қилинаётган маҳсулотларга СЕ ёрлиқ (CE Marking) қуйилиши лозим бўлади, бу эса махсулотнинг Европа Ҳамжамиятининг Директиваларига мувофиқлигини англатади.
Европа Ҳамжамиятининг ички бозорида камчилиги бўлган маҳсулотни реализция қилган ҳолларда, маҳсулотни жойлаштирган шахс, 1999/34/ЕС (Directive 1999/34/EC) директиваси кўрсатмасига мувофиқ жавобгар бўлади. (Council Directive 85/374/EEC). Ишлов берилишдан олдинги қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан ташқари ҳар қандай маҳсулотлар ва паррандалар, 1999/34/ЕС (Council Directive 85/374/EEC) директивалар талабларига мувофиқ СЕ ёрлиқ билан тамғаланиши керак.
Европа Ҳамжамиятининг ички бозорида маҳсулотларни сотиш учун, қуйидаги регламентлар талабларини бажариш лозим: №339/93 (ЕЕС), №765/2008 (ЕС), маҳсулотларни сотиш учун 93/465/ЕЕС , №768/2008/ЕС , миллий техник регламентларни қўллаш юклашга боғлиқ жараёнларни белгиловчи №3052/95/ЕС, №764/2008 (ЕС) Регламентлари.
Бундай ҳужжатларнинг қабул қилиниши, бозорни назорат қилиш қоидаларини яхшилайди, Европпа хамжамиятига бугунги кундаги стандартлари ва Кўрсатмаларига мос келмайдиган хавфли маҳсулотларнинг кириб келишига тўсиқ бўлади. Сертификатлаш жараёнлари қонун билан аниқ чегаралаб қўйилган ва иккиламчи талқинга эга эмас.
Истиснони қуйидаги мамлакатларда тадбиқ қилинади:
Австралия, иккита ахборотлаштирилган тузилма мавжуд: THERAPEUTIC GOODS ADMINISTRATION (93/42/ЕЕС Кўрсатма Medical devices), Projects etc Pty Ltd (Low voltage directive 2006/95/EC, 2004/1008/EC Electromagnetic compatibility, 2006/42/EC Machinery directive).
Канада, ягона тузилма – NEMKO CANADA INC (99/5/EC Radio telecommunications terminal equipment).
Япония, иккита тузилма – UL Japan, Inc (99/5/EC Radio telecommunications terminal equipment), TELECOM ENGINEERING CENTER (99/5/EC Radio telecommunications terminal equipment).
Янги Зеландия, битта тузилма – UL International New Zeeland Ltd (2004/1008/EC Electromagnetic compatibility, 2006/95/EC (ex-73/23/EEC) Low voltage directive).
Қолган мамлакатларда, барча тузилмалар ўзи жойлашган давлатнинг маҳаллий босқичидаги аккредитацияга эга ва воситачи тузилма сифатида, ўз номидан ЕС Мослик Сертификатларини (EC Certificate of Comformity) бериш ҳуқуқисиз СЕ (CE Marking) белгисини қўйиш ҳуқуқи бўлган (CE Marking) сертификатлаш хизматларини тавсия этишлари мумкин.
УҲ нинг келишилган техник қонунчиликнинг талаблари тарқаладиган давлатлар – Австрия (Автрия Республикаси), Бельгия (Бельгия Қироллиги), Болгари (Болгария Республикаси), Венгрия (Вентрия Республикаси) Буюк Британия (Буюк Британия ва Шимолий Ирландиянинг Бирлашган Қироллиги), Греция (Греция Республикаси), Германия (Германия Федератив Республикаси), Дания (Дания Қироллиги), Италия (Италия Республикаси), Ирландия (Ирландия Республикаси), испания (Испания Қироллиги), Кипр (Кипр Республикаси), Люксембург (Люксембург Буюк Герцоглиги), Латвия (Латвия Республикаси), Литва (Литва Республикаси), Мальта (Мальта Республикаси), Нидерландия (Нидерландия Қироллиги), Португалия (Португалия Республикаси), Польша (Польша Республикаси), Румқния (Румқния), Словения (Словения Республикаси), Словакия (Словакия Республикаси), Франция (Франция Республикаси), Финляндия (Финляндия Республикаси), Хорватия (Хорватия Республикаси), Чехия (Чехия Республикаси), Швеция (Швеция Қироллиги), Эстония (Эстония Республикаси), Исландия, Норвегия, Швейцария, Лихтенштейн.
Ҳозирги кунда, Сербия, Македония, Албания, Черногория, Босния ва Герцеговинада, европа мослигини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлиги талаб этилаи.
Таъкидлаш жоизки, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилари учун, ЕҲ бозорлари баҳо ва логистика жиҳатидан, ривожланаётган мамлакатларнинг бозорлари ўсиш нуқтаи назаридан нисбатан истиқболлидир. Шунинг учун ишлаб чиқарувчиларда, шахсий қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилишга қизиқиш бор, улар ҳамкорларни фақатгина Польша ёки Венгрияан эмас, балки Мексика, Бразилия, Кения, Марокко, Миср, Хитой ва бошқа давлатлардан ҳам қидиришлари керак.
Аммо, экспорт учун имкониятлар фақатгина давлатларни санаб ўтиш билан чекланиб қолмайди. Яна – қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун улар “олтин томир” бўлган ривожланаётган давлатлар ҳам бор. Кейинчалик, нима учун Лотин Америкаси, Африка ва бошқаларнинг бозорларига эътиборни қаратиш кераклиги ҳақида гаплашамиз.
Ривожланаётган давлат билан ҳамкорлик нимаси билан фойдали.
Сўнгги 50 йилда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг экспорт-импорт операциялари ҳажми 5 баробарга ошди. Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг ривожланаётган давлатлари бундай ўсишнинг асосий йўналтирувчиларидирлар. Гап шундаки, уларнинг кўпчилигида, қишлоқ хўжалигининг ривожланиши иқлим ёки ижтимоий-сиёсий омиллар сабабли қийнлашган. Шунинг учун, мазкур ҳудудлар агромаҳсулотларни катта ҳажмларда импорт қилишга мажбурдирлар. Ушбу мамлакатларнинг бозорлари учун, экспортчиларни қизиқтирувчи бир нечта трендлар мавжуд:
ривожланган мамлакатларга нисбатан ўта қатъий бўлмаган қонунчилик. Шунга кўра, маҳсулотларни ушбу бозорга олиб чиқиш анча осонроқ.
аҳоли сонининг ўсиб бориши ва иқлимнинг ўзига хос хусусиятлари, ривожланаётган мамлакатларга қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган ўз талабларини мустақил равишда қондиришга имкон бермайди. Масалан Хитой, дунёдаги энг йирик бешта донли ўсимликларни ишлаб чиқарувчилари қаторига киради ва шу вақтнинг ўзида, уларнинг энг катта импортчиси ҳисобланади.
ривожланаётган мамлакатлар, асосан хом ашёни импорт қилишади, чунки у тайёр маҳсулотга қараганда анча арзонроқ. Украинанинг қишлоқ хўжалик экспорти асосан ашёвий бўлганлиги сабабли, бизнинг экспортчиларимизга ушбу бозорлар учун курашишга яхши имкониятдир. Бунда, Украина, жўхорининг эспорти бўйича дунёда 3-ўринда, арпа экспорти бўйича 5-чи ва буғдой экспорти бўйича 6-чи ўринда туради.
Лотин Америкасига донли, ёғли уруғлар, асал ва шакар зарур.
2016 йилда ушбу мамлакатлардаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг импорти 203 млрд.долларни ташкил қилди. Хитой, Япония, Бангладеш, Индонезия чиқишди асосий импорт қилувчилар бўлиб чиқишди. Яқин Шарқда ҳаммадан кўп импорт қилганлар Эрон, Қатар, Судан, Исроил, Саудия Арабистони, Йемен бўлди. Асосан донли экинлар импорт қилинди (138 169 минг тонна).
Экспорт фаолиятининг бошланғич босқичида, экспортни, экспортчиларни кузатиш билан шуғулланувчи профессионал консалтинг компанияларига мурожаат қилиш ҳам жуда муҳим бўлиши мумкин. Экспортнинг ўзи, ташкилий ва ҳуқуқий режа томонидан жуда мураккаб бўлган жараёнлигини ҳам ҳисобга олиш керак. Шундай қилиб, фақатгина Ўзбекистондан экспорт қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг ўзи ўнтага яқин босқичга эга – таъсис шартномалари, экспорт шартномалари, битимлар паспортлари, ҳисоб-талабномалари ва бошқалар.
Алоҳида эътиборни, миллий фаолиятдан анча юқори бўлган экспорт фаолиятининг ҳатарларини ишлаб чиқишга қаратиш лозим. Чет эллик ҳамкорларнинг ишончли эмаслиги, ички бозорлардаги ноқулай иқтисодий ва ҳуқуқий муҳит, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг протекционизми, бизнес учун асосий потенциал таҳдидларни яратади.