Божхона иттифоқига аъзо мамлакатларга мева ва сабзавот экспорт қилишда, божхона иттифоқи (ЕАЭС) нинг хуқуқий ва меъёрий талабларини аниқлаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги  «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар»  тўғрисидаги  ПФ-4848-сонли фармони, ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан  бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, мисол тариқасида озиқ овқат махсулотларини  ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш сохасини оладиган бўлсак, ҳаммамизга маълумки экспортбоп махсулотларни ишлаб чиқариш, сифат кўрсатгичларини назорат қилиш    ва уни экспорт қилиш мобайнида махсулотнинг экспорт қилинадиган мамлакатнинг махсулотга қуйилган меёрий хужжатлари талабларини ўрганиш, ва сифат кўрсатгичларини лабораторияларда текширилиши талаб этилади. Бугунги кунда мамлакатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш сиёсати “минг йиллик ривожланиш дастури” талабларига тўлиқ жавоб беради. Бу эса, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариш, сақлаш ва маҳсулотларни қайта ишлаш ишларини жадал ривожлантириш  учун самарали чоралар кўрилганини англатади. Шунингдек, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантиришда ижобий тавсифлар кўзга ташланади.

Гап экспорт фаолиятини яхшилаш хақида кетганда шуни такидлаш жоизки, сифат масаласи бошқа масалаларга нисбатан юқори ўринга эга бўлгандагина бизнес кейинги янги босқичга ўтиши мумкин. Яъни миллий махсулотларимиз сифат кўрсатгичлари  халқаро стандартлар талабларига мувофиқ бўлганда, миллий махсулотларимизни экспорт қилиш учун шартнома имзоланиши мумкин. Мева ва сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар учун, савдо тўсиқларини бартараф этиш, экспорт-импорт муносабатини ўрнатиш мақсадида мутахассислар томонидан хорижий бозорлар ўрганилиб, хуқуқий ва меъёрий талаблари аниқланмоқда. Ушбу мақолада биз божхона иттифоқига  аъзо мамлакатларга мева ва сабзавот махсулотларини экспорт қилишда божхона иттифоқи (ЕАЭС)нинг талаблари хақида алохида тўхталиб ўтмоқчимиз.

Махаллий тадбиркорларни экспорт фаолиятини қўллаб қуваттлаш масалаларини хал қилиш мақсадида, кўпчилик ташкилотлар жалб қилинган. Улар орасида “Ўзстандарт” агентлиги муҳим ўринга эга. “Ўзстандарт” агентлиги, бугунги кун актуал вазифасидан бўлган стандартлаштириш, маҳсулот ва хизматни сертификатлаштириш, уларни халқаро талабларга мувофиқлаштириш, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва реализация қилинишидаги тўсиқларни бартараф қилиш каби масалаларда ёрдам кўрсатади.

Шуни айтиш жойизки, божхона иттифоқининг барча меъёрий хужжатлари  жахон савдо ташкилоти меъёрий хужжатларига тўлиқ мувофиқлаштирилган. Маҳсулотларни  божхона иттифоқи мамлакатларига экспорт қилинганлиги аниқ далиллар билан тасдиқланганда яъни, божхона хдимларига маҳсулотни экспорт қилаётганлигини тасдиқловчи хужжат шартнома тақдим этилганида экспорт қилувчи корхоналар қўшимча қиймат солиғи  ҚҚС ва акциз тўловидан озод қилинади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ривожлантириш божхона иттифоқи мамлакатлари бозорларида қайта ишланган маҳсулотларни кўпайиши билан чамбарчас боғлиқ ва  мамлакат  иқтисодиёти ва аҳоли  учун катта ахамиятга эга. Ҳозирги кунда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан божхона иттифоқи мамлакатларига  қуйидаги турдаги махсулотлар, хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортини йўлга қуйишлари мақсадга мувофиқ:

Янги мева ва свбзавотлар

Полиз экинлари (қовун, тарвуз)

Консерваланган свбзавотлар ва шарбатлар ( джем, варенья ва бошқалар)

Қуруқ мевалар (майиз, туршак)

Грек ёнғоқлари, хандон писта, бодом

Асал, спиртлий ичимликлар, минерал сувлар ва алкаголсиз ичимликлар.

Бу маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун, техник жихатдан тартибга солиш, санитария, фитосанитария ва ветеринария мажбурий талабларини бажариш зарурдир.

Божхона иттифоқи мамлакатларида мева ва сабзавот маҳсулотларини   хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича мувофиқлигини  баҳолаш, ишлаб чиқарувчининг шахсий исботи бўйича декларация йўли билан ўтказилади.

Янги сабзавотларни, картошка, полиз-экинлари, мевалар, резаворлар, қўзиқорин,  ёнғоқ (кўчат ва уруғ материалларидан ташқари) махсулотлари мувофиқлигини тасдиқлаш учун қуйидаги сифат кўрсатгичлари аниқланиши лозим: махсулот таркибидаги токсикологик элементлар ( қўрғошин, маргимуш, кадмий ва симоб); нитратлар (сабзавотлар учун); пеститсидлар, микотоксинлар (алфатоксин В) ёнғоқлар учун), гижжалар ва бошланғич ичак протозоа, ташқи бузилиш, айниш аломатлари, аччиқ мағиз (данаклар учун); радионуклидларнинг миқдори текширилади.

Катта партиядаги сертификатланган мева ва сабзавот маҳсулотларини босқичма босқич бир нечта автотранспортларда ягона савдо нуқтаси орқали реализация қилинишида, бутун бир партияга мувофиқлик сертификати бир марта расмийлаштирилади.Бу холатда, маҳсулот етказиб берилганда, белгиланган тартибда расмийлаштирилган сертификатдан нусха ёки товар-йўл хужжатларига сертификатланганлиги хақида белги қўйилади.

Шу билан бирга, маринадланган,тузланган, қуритилган ва ярим тайёр маҳсулотлага мувофиқлик декларациясини  расмийлатириш зарур.

Сифат назорати, барча данакли меваларда, узумда, резаворлар ва ўтларда юк келиб туширилган вақтдан бошлаб 12 соатдан, сабзавотлар, картошка, полиз экинлари 24 соатдан, цитрус мевалар 48 соатдан кечикмай ўтказилади. Олмаларга эса энг кечки йетилиш муддатигача расмийлаширилиши мумкин.

Мева ва сабзавот маҳсулотлари сифати бўйича назорат ишлари, маҳсулотни ишлаб чиқарувчидан тайёрловчига, тайёрловчидан  реализация ва қайта ишлаб чиқарилгунга қадар олиб борилади. Шу билан бирга, маҳсулотни стандарт талабларига мувофиқлигини ўрнатибгина қолмай, балки номувофиқлиги  хам белгиланади.

Божхона иттифоқи санитария назорати остидаги бир қатор товарларни,  божхона худудига олиб кирилишидан олдин, божхона иттифоқининг санитария-эпидемиология назорати ваколатли органлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилиши ва божхона иттифоқи ягона шакли рўйхатидан ўтганлиги хақида гувохнома бўлиши лозим, ҳамда божхона иттифоқининг ягона санитария талаблари ваколатли  идораларида ва лабораторияларида ўтказилиши лозим.

Пестицидларни токсокология-гигеник бахолаш. Пестецидларни хавфсизлик ва сифат кўрсаткичлари Божхона иттифоқига аъзо давлатларининг белгиланган талабларига жавоб бериши керак.

Божхона иттифоқи давлатларига назорат остидаги товарларни импорт қилишда, ветеринария ва санитария талабларининг бажарилиши доимий назорат қилинади ва миллий  ветеринария ва санитария талабларидан анча юқори ҳисобланади.

Қўшимча тарзда махсулотларни ихтиёрий сертификациядан ўтиш мумкин. Мувофиқлик сертификати, божхона иттифоқи давлатларида сериялик қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга беш йил муддатга берилади. Маҳсулотни партиясига сертификат расмийлаштирилаётганда мувофиқлик сертификати яроқлилик муддати белгиланмайди. Шуни хам таъкидлаш жоизки, божхона иттифоқига  аъзо мамлакатлар ҳудудида  мувофиқлик сертификати расмийлаштирилиши бўйича хужжатлар тўплами, ишлаб чиқариш тўхтатилган кундан бошлаб ёки партиядаги охирги дона маҳсулотни реализация қилганкундан бошлаб  ўн йилдан кам бўлмаган муддатгача  сақланиши лозим(Трактор, прицеп ва компонентларни сериялий ишлаб чиқарувчилар учун).

Умид қиламизки ушбу мақоладан мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг, божхона иттифоқига аъзо мамлакатларга маҳсулотларини экспорт қилиш билан боғлиқ ва божхона иттифоқи (ЕАЭС) меъёрий - хуқуқий талаблари хақидаги саволларга жавоб олишларида ёрдам бера олади.

Юқорида келтирилган мавзу бўйича сизларни қизиқтирган савол ва таклифларингизни, қуйида келтирилган элетрон манзил орқали жўнатишингиз мумкин: info@tashsert.uz.