Қизилтепа тумани аҳолиси учун яна бир қулайлик
“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти томонидан Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани аҳолисининг талаб ва эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда, Навоий шаҳридан қарийб 50 км. узоқликда жойлашган Қизилтепа тумани марказида Навоий синов ва сертификатлаштириш марказининг янги метрологик хизмат кўрсатиш бўлинмаси ташкил этилди.
Бўлимнинг ташкил этилиши натижасида, Навоий вилоятининг Қизилтепа, Навбахор ва Конимех туманлари аҳолисининг маиший газ ҳисоблагичларини қиёслашда сервис хизмати кўрсатилади. Энг муҳими, эндиликда аҳолига яқин жойда маиший газ ҳисоблагичларини қиёсланиши йўлга қўйилди ҳамда аҳоли ва тадбиркорларнинг Навоий шаҳрига бориш ва келиш харажатлари тежалишига эришилди.
Шунингдек, 2017 йилнинг 2-чорагида Қизилтепа туманидаги ушбу бўлинмада маиший электр ҳисоблагичларини қиёслаш ишлари йўлга қўйилиши режалаштирилди.