“Ўзстандарт” агентлиги огоҳлантиришда давом этади

Аввал хабар қилганимиздек халқимиз саломатлигига жиддий хавф солаётган айрим маҳсулотлар “Ўзстандарт” агентлигининг лабараторяларида текширувдан ўтказилиши давом эттирилмоқда.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур маҳсулотлар “Ўзстандарт” агентлиги Андижон синов ва сертификатлаштириш марказининг синов лабараториясида текширувидан ўтказилган.

“SAMO-PRODUKT” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган 520 грамм ҳажмдаги Олхўри мураббоси - текширув жараёнида ГОСТ 7061-88 меъёрий ҳужжатнинг 1.2.5. бандида қуруқ моддаларнинг эриш улуши кўрсатгич талаби бўйича 68% ташкил этиши белгиланганлигига қарамай, ушбу кўрсатгич 64,3 %ни ташкил этганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, ГОСТ 13799-81 меъёрий ҳужжатнинг 1.5 бандига асосан маҳсулотнинг ҳақиқий оғирлигидаги (нетто) оғиш қиймати ±3 %ни ташкил этиши белгиланган. Синовга олиб келинган маҳсулотнинг ёрлиғидаги ёзувига асосан 520 граммлиги белгиланган бўлсада, ҳақиқатда ушбу кўрсатгич 489 граммни ёки оғиш қиймати ±5 %ни ташкил этитганлиги ва ГОСТ 13799-81 меъёрий ҳужжатнинг 1.5 банди талабига тўғри келмаслиги аниқланди.

“SAMO-PRODUKT” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган 520 грамм ҳажмли олхўри мураббоси ГОСТ 7061-88 ва ГОСТ 13799-81 меъёрий ҳужжатларнинг баъзи талабларига номувофиқ эканлиги аниқланди.

Шунингдек, “Yangi Тohkent Konserva” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган Шафтоли мураббоси - текширув жараёнида ГОСТ 6929-88 меъёрий ҳужжатнинг 1.2.6 бандида қуруқ моддаларнинг эриш улуши кўрсатгич талаби бўйича 61% ва 66%ни ташкил этиши белгиланган. Ҳақатда эса ушбу кўрсатгич 52,2 %ни ташкил этганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, ГОСТ 13799-81 меъёрий ҳужжатнинг 1.6 бандига асосан маҳсулотнинг ҳақиқий оғирлиги кўрсатилиши белгиланган бўлсада, ишлаб чиқарувчи томонидан ушбу кўрсатгич кўрсатилмаганлиги маълум бўлди. ГОСТ 13799-81 меъёрий ҳужжатнинг 3.1.6 банди талабига асосан маҳсулот тури ва нави кўрсатилиши белгилаб қўйилган бўлишига қарамасдан ушбу кўрсатгичлар ҳам кўрсатиб ўтилмаган.

“Yangi Тohkent Konserva” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган Шафтоли мураббоси ГОСТ 6929-88 ва ГОСТ 13799-81 меъёрий ҳужжатларнинг баъзи талабларига номувофиқ эканлиги аниқланди.