Бухорода корхоналарнинг янги ишлаб чиқариш лабораториялари иш бошлади

Хўжалик юритувчи субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш мақсадида лабораториялар ташкил қилинган. “Ўзстандарт” агентлигининг Бухоро стандартлаштириш ва метрология бошқармаси томонидан ушбу лабораториялар шаҳодатланиб амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Вилоятда мавжуд тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириб келаётган нон ва нон маҳсулотлари йўналиши бўйича замонавий асбоб ускуналар билан таъминланган “ASL-DON” Х/К, “AZAMAT POLVON” ДХ, ичимлик суви йўналиши бўйича “G`IJDUVON ECO BOTTELRS” МЧЖ ҳамда електр жиҳозлари йўналиши бўйича “ELEKTR PAYVANDCHI PLYUS” Х/К ишлаб чиқариш лабораториялари шаҳодатланди.