Янги тадбиркорга янги ҳужжат

Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш, маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича тадбиркорлик субъектларига “Ўзстандарт” агентлигининг Бухоро стандартлаштириш ва метрология бошқармаси томонидан  яқиндан ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Вилоятда янгидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаган автомобилларга ўрнатилаган газ ускуналарини синовдан ўтказиш лабораторияси йўналиши бўйича “TEXNIKA SERVIS” МЧЖ, гўшт маҳсулотлари йўналиши бўйича “AMIRSHOX ISKANDAR O`KTAM” ФХ ҳамда нон ва кондитер маҳсулотлари йўналиши бўйича “ALISHER FAYZ MARDONBEK” XK ва “ASADOV LAZIZJON AZIMOVICH” МЧЖ каби хўжалик юритувчи субъектлари амалдаги меъёрий ҳужжатлар билан таъминланди.