Олмалиқ шаҳрида сайёр қабул
Республикамизда 2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дея эълон қилиниши муносабати билан “Ўзстандарт” агентлиги тизимида ҳам бир қатор истиқболли режалар ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилмоқда.
Жумладан, жорий йилда халқ билан кўпроқ мулоқотда бўлиш, ва тадбиркорларга амалий ёрдам бериш мақсадида Сайёр қабул режаси ишлаб чиқилди.
Унга кўра юртимизнинг олис туманларида маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда кичик бизнес вакиллари фаолиятида Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимлари билан боғлиқ бўлган жараёнлар ҳақида батавфсил маълумотларни етказиш асосий мақсад қилиб белгиланган.
2017 йилнинг 27 январ куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида навбатдаги Сайёр қабул учрашуви ташкил этилиб, унга шаҳарда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар ва халқ вакиллари таклиф этилди.
Учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори ўринбосари Ж. Мирсаидов иштирок этиб, йиғилиш қатнашчиларига Сайёр қабулдан кўзланган асосий мақсад ва вазифаларга тўхталди.
Шунингдек, тадбир давомида агентлик томонидан тадбиркорларимиз учун яратилаётган қулайликлар, имкониятлар ҳақида гапирилиб йиғилганлар томонидан берилган барча саволларга жавоб берилди.