Сирдарё вилояти аҳолиси билан мулоқот
Республикамиз Президенти томонидан 2017 йил юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши муносабати билан “Ўзстандарт” агентлиги ҳам ўз истиқбол режасини ишлаб чиқди.
Мазкур режа йўналишидан бири бу-Сайёр қабул режаси ишлаб чиқилиб Бош директор томонидан тасдиқланди. Унга кўра жорий йил давомида “Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти вилоятлар ҳамда олис туманларда бевосита халқ билан учрашувларни ташкил этиб, улар томонидан Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришга алоқадор бўлган барча масалаларга амалий жавоб беришлари келишиб олинди.
Навбатдаги Сайёр қабул Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида ташкил этилди. Унда тумандаги тадбиркорлар ва кичик бизнес вакиллари, ҳамда коллеж битирувчилари қатнашдилар.
Тадбирда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг Матбуот хизмати раҳбари А. Расулов, “Ахборот маълумот маркази” Давлат корхонаси директори А. Даминов ва Сирдарё Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Синов ва сертификатлаштириш маркази раҳбарлари иштирок этиб, учрашувдан кўзланган мақсад ва вазифаларга атрофлича тўхталдилар.
Сайёр қабул тадбирида тадбиркорлар томонидан берилган барча саволлар ва мурожжатларга шу ернинг ўзида амалий жавоб берилди.