Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги “Тамара-Феруза” хусусий корхонасида миллий ва замонавий услубдаги либослар, ўқувчилар формаси тикиш йўлга қўйилган.
2009 йил фаолият бошлаган корхонада айни пайтда 5 нафар хотин-қиз доимий иш билан банд.
–Тадбиркорларга яратилаётган кенг имкониятлардан фойдаланиб, ўтган йил кузда “Микрокредитбанк”нинг 40 миллион сўмлик кредити ҳисобидан цехга 15 та янги замонавий тикув ускунаси ўрнатдик, – дейди Тамара Юсупова. – Бунинг самарасида иш суръати ва сифати янада ортди. Келгусида қўшимча иш ўринлари яратишни режалаштирганмиз.
Манба: ЎзА