ИСО 9001 ҳалқаро стандарти талаблари асосида сертификатланган корхоналар сони кўпаймоқда
2017 йилнинг 26 январ санасида Қашқадарьё вилоятида «O'zbek-Turk Test Markazi» МЧЖ ҚК қошидаги менежмент тизимларини сертификатлаштириш идораси томонидан «MURODALI FARM TEKSTIL» МЧЖ корхонасига ISO 9001:2015 стандарти бўйича халқаро сифат менежмент тизими сертификатини тантанали равишда топширди.
ISO 9001:2015 халқаро стандарти энг машҳур компанияларнинг муваффақиятли халқаро тажрибаларини тизимли равишда ташкил этиш, ҳамда ишлаб чиқариш ва якуний маҳсулотнинг сифати юқори даражада эканлигини тасдиқлайди.
«MURODALI FARM TEKSTIL» МЧЖ корхонаси сифат менежмент тизими барча аудит босқичларидан ўтди: ҳужжатлар текширилди, хом-ашё ва ишлаб чиқариш шароити хавфсизлиги ҳамда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотнинг юқори сифатлилиги тасдиқланди.
ISO 9001:2015 стандарти «MURODALI FARM TEKSTIL» МЧЖ корхонаси сифат менежменти тизимининг қайта сертификатлаштирилиши тақдим этилаётган хизматлар сифатининг корхона томонидан ривожланиш, рақобатбардошликнинг стратегик асоси, республика бозорида етакчи ўрин эгаллашга имкон беради.