Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган кичик бизнес субъектларини қўллаб қувватлаш ва уларга сифатли хизматлар кўрсатиш мақсадида, “Ўзстандарт” агентлигининг Тошкент шаҳар стандартлаштириш ва метрология бошқармаси”, “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК ва Тошкент шаҳар синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК ходимлари ва туман хокимиятлари мутахассислари билан биргаликда тадбиркорлар иштирокида семинарлар ўтказилди.
Тошкент шаҳар хокими томонидан тасдиқланган чора-тадбир режасига асосан туманларда жойлашган корхоналарда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш соҳаларига оид ўқув семинарлари ўтказилди. Семинарлар жорий йилнинг январ ойида Яшнабод, Юнусобод, Сергели, Чилонзор туман хокимиятларида ўтказилди.
Семинар давомида соҳага оид бир қатор қонун ҳужжатлари мақсади ва моҳияти тўғрисида, хусусан сифат менеджмент тизимларини халқаро ISO 9001 стандартига мувофиқ корхонада жорий этиш тартиби тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди. Жумладан ISO 9001 серияли стандартлари бўйича белгиланган принциплар, жараёнлар ҳужжатларини яратиш, ҳавфларни анализ қилиш ва уларнинг олдини олиш, шунингдек стандартнинг эски ва янги тахрири тўғрисида маълумот ҳамда улар ўртасидаги фарқ тўғрисида тушунча берилди. Шу билан бирга, корхоналарда сифат тизимларини жорий этиш ва сертификатлаштиришга берилган имтиёзлар тўғрисида маълумотлар берилди.