Туризмдаги сифат тизимини халқаро даражага кўтариш

Қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шахри азал азалдан шарқ дурдонаси бўлиб келган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматимиз томонидан мамлакатимизда туризм ва сайёҳлик хизматларини ривожлантириш ва бу борада қулай шарт шароитлар яратилиб келинмоқда.

Жумладан, туризмни ривожлантиришни яхлит концепциясини шакллантириш ва изчил амалга ошириш, туризмга иктисодиётнинг стратерик сектори мақомини бериш,  ушбу соҳада барча ҳудудларни ва ўзаро боғлиқ тармоқларни комлекс равишда жадал ривожлантириш, яратиладиган ялпи ички маҳсулотда, махаллий бюджет даромадларида  туризмни улушини кўпайтириш, иш билан бандликни таъминлаш, аҳолини турмуш даражаси ва сифатини ошириш бўйича  тизимли чора-тадбирларни амалга оширилиб келинмоқда. 

Ушбу вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони дастури амал бўлмоқда.

Мехмонхона ва ресторанлар туризм соҳасини ривожлантиришдаги асосий омиллардан бири хисобланади. Бу борада Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази Давлат корхонасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, марказнинг сифат тизимларини сертификатлаштириш идораси Туркия давлатининг “Турк АК” халқаро аккредитлаш ташкилоти томонидан аккредитланмоқда. Идоранинг аккредитация доирасига халқаро ИСО стандартлари бўйича мехмонхона ва ресторанларда сифат менежментини жорий этиш ҳам киритилган бўлиб, эндиликда сертификатланган тизим халқаро даражада тан олинишига эришилади.