Андижон СМБ мутахассислари томонидан тадбиркорларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28 апрель 2011 йилдаги 122–сонли «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорининг «Сертификатлаштирилиши мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйхати» бўйича маълумотлар берилиб, меъёрий ҳужжатсиз маҳсулот ишлаб чиқариш “Стандартлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддаси бузилиш холати эканлиги, бу билан ишлаб чиқаришни тўхтатишгача бўлган чоралар кўрилиши мумкинлиги тўғрисида профилактика ишлари олиб борилмоқда. Олиб борилган профилактика ишлари натижасида 2017 йилнинг январ ойининг 20 куни ичида 11 та хўжалик юритувчи субъектлари метрология ва сертификатлаштириш ишларини олиб бориш мақсадида Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази Давлат корхонасига мурожаат этишди. 6 та хўжалик юритувчи субъектлари эса меъёрий хужжатлар билан таъминланди. Профилактика ишлари давом эттирилмоқда.
Андижон СМБ мутахассислари томонидан вилоят худудига турли тармокларга оид корхоналарда лабораторияларни аттестациядан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, “Кезар” МЧЖ қошидаги ишлаб чиқариш лабораторияси аттестациядан ўтказилди. Аттестациядан ўтказиш жараёнида корхоналарга стандартлаштириш сохасида амалий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Синовлар олиб боришда янги методлар жорий қилиш, замонавий синов ускуналари сотиб олиш хамда ходимларни малакасини янада ошириш бўйича зарур тавсиялар бериб келинмоқда.