2017 йил 23 январ куни Тошкент вилоятида 380та ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарлари иштирокида ўқув семинар ўтказилди

Ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарларига ҳалқаро стандартлар асосида маҳсулот ишлаб чиқариш, миллий стандартларни илғор ҳалқаро стандартлар билан уйғунлаштириш, синов лабораторияларида ҳалқаро стандартлар асосида синов усулларини қўллаш ҳамда корхоналарда миллий ва ҳалқаро даражадаги сифат менеджмент тизимларини жорий этиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сонли қарорининг мазмуни ва моҳияти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги ПҚ-1731-сонли қарорининг мазмуни ва моҳияти, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги қонуни мазмуни ва моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июндаги 318-сонли қарорининг мазмуни ва моҳияти тушунтирилди. Иштирокчилар томонидан берилган саволларга аниқ жавоблар берилди.