Давлатимиз томонидан аҳоли ва тадбиркорлар учун яратилаётган қулайликлар
Хозирги кунда давлатимиз томонидан ахоли ва тадбиркорларга кулайлик яратиш максадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2015 йил 1 декабрда давлат руйхатидан ўтказилган 2736-сонли “Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомини тасдиқлаш ҳақида”ги Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва “Ўзстандарт” агентлигининг қарори талабларига мос электр ҳисоблагичларни давлат қиёслашидан ўтказиш шахобчаси очилди.
Ховос тумани марказида улчов воситалар устидан давлат метрологик назорати булимининг электр ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш учун У-1134 ва “Энергомер” СЕ-602 ускуналари ўрнатилди.
Марказдан узоқ масофада жойлашган Боёвут туманинг айрим кисимлари, Ховос тумани, Янгиер шахри ва Сардоба туманидаги истеъмолчилар ўзларининг электр ҳисоблагичларини қиёсловдан ўтказиш учун эндиликда марказгача 60-90 км масофани босиб ўтмасдан, Ховос тумани марказида қиёслаш ишларини амалга оширадиган бўлдилар.