Самарқанд вилояти Божхона бошқармаси билан ҳамкорликда семинар ўтказилди.

Самарқанд вилоятидаги хўжалик юритувчи субьектлари учун Самарқанд стандартлаштириш ва метрология бошқармаси, Самарқанд вилоят Божхона бошқармаси, Истеъмолчи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳудудий бошқармаси, Савдо-саноат ҳудудий бошқармаси, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази билан биргаликда 2017 йил 18-январда давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида Самарқанд стандартлаштириш ва метрология бошқармаси мутахассиси томонидан семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 29-январдаги “Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини янада ошириш ва товарларни республикага ноқонуний олиб киришга қарши курашни кучайтириш тўғрисида”ги ПҚ-1913 сонли Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2011-йил 28-апрелдаги “Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 122-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12-декабрдаги “Истеъмол товарларининг айрим гуруҳларини Ўзбекистон Республикасига четдан келтиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида”ги 324-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9-апрелдаги “Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 86-сонли Қарорлар юзасидан семинар иштирокчиларига тушунтиришлар ва маълумотлар етказиб берилди.