Тадбиркорлик субъектлари иштирокида семинаралар ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ташрифи билан Қорақалпоғистон Республикаси тадбиркорлари иштирокида 24 январ куни Қорақалпоғистон Республикаси прокуратурасининг мажлислар залида семинар бўлиб ўтди. Семинарда назорат қилувчи органлар вакиллари хам қатнашди. Унда худудимизда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг муаммолари, таклифлари муҳокама этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016-йил 5-октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси ва имтиёзлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субектларига ажратилаётган банк кредитлари фоизлари хамда кичик бизнеснинг экспорт салохияти хақида мухокамалар бўлиб утди.
Қорақалпоғистон Республикаси бўйича экспортёр корхоналарда сифатни бошқариш тизимларини жорий қилиш тарғиботи бўйича халқаро аккредитациядан ўтган СМТ жорий этувчи орган вакили иштирокида экспортер корхоналари вакиллари қатнашувида Нукус шаҳри Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг мажлислар залида 2017 йил 25 январ куни семинар ўтказилди. Семинарда экспортер корхоналарида сифатни бошқариш тизимларини жорий қилиш ишларини қандай амалга ошириш, сифатни бошқариш тизими бизга нима беради, қандай имтиёзлар мавжуд тўғрисида маълумотлар берилди. Сифат бошқариш тизими халқаро сертификатлаштириш идоралари ва уларнинг афзалликлари хақида тушунтиришлар бериб ўтилди. Семинар иштирокчиларига тарқатма материаллар, менеджмент журналлари билан биргаликда семинарга қатнашганлиги тўғрисида сертификатлар берилди.