Сифатни бошқариш тизими – бу жаҳон бозорига элтувчи йўл

 

Ҳар бир давлат ялпи ички маҳсулот салмоғини ортиши, унинг экспорт салоҳиятини  юксалишида, табиийки,  айнан  шу давлатда ишлаб чиқарилаётган  маҳсулотларнинг  дунё стандартлари талабларига тўла жавоб бериши  билан баҳоланади.

Бу борада Самарқанд синов ва сертификатлаштириш маркази Давлат корхонаси томонидан экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар билан чамбарчас ишлар олиб борилмоқда.

Самарқанд вилоят ҳокимлиги томонидан вилоятидаги 23 та маҳсулот эскпорт қилувчи истиқболли ҳисобланган ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги билан келишуви асосида тармоқ жадвалига киритилган корхоналарда сифат тизимини бошқариш, унинг имтиёзлари ва афзалликларини тушунтириш мақсадида жорий йилнинг 23 январ куни халқаро даражада тан олинган “Ўрта Осиё Русский Регистр” хусусий корхонасининг сертификатлаштириш идораси раҳбари ва экспер-аудиторлари иштирокида “Сифатни бошқариш  тизими – жаҳон бозорига элтувчи йўл” мавзусида ўқув семинар тренинги ўтказилди.

Шунингдек, ўқув семинарда Самарқанд стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ва синов ва сертификатлаштириш марказининг сифат бўйича эксперт-аудиторлари ҳам корхоналарга билим ва амалий кўникмалари билан ўртоқлашишди. Семинар ишида таклиф этилган корхоналар ўз махсулотларини ҳалқаро стандартлар асосида четга экспорт килиниши юзасидан узларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.