Инсон тана хароратини ўлчашда қўлланиладиган тиббиёт термометрлари
Инсон саломатлигини таъминлашда республикамизда катта кўламли ишлар бир неча йиллардан бери амалга ошириб келинмоқда. Ҳусусан инсон тана хароратини ўлчашда тиббиёт термометрларини тури ҳозирги кунда юртимизда кўпайиб бормоқда. Тиббиёт термометрлари икки турга бўлинади: рақамли ва симобли.
Хозирги кунда Республикамиздаги деярли барча ҳонадонларда инсоннинг тана хароратини ўлчаш учун симобли тиббиёт термометрлари мавжуд. Ушбу термометрнинг ўлчаш чегараси 35 °С дан 42 °С гача бўлиб, ўлчашлардаги хатоликлари 0,1 °С ташкил қилади. “МХКМ” ДК да ушбу тиббиёт термометрларини қиёслаш ишлари ГОСТ 8.250-77 асосан олиб борилади. Чет элдан кириб келаётган тиббиёт термометрлари ГОСТ 31516-2012 га асосан синчиклаб синаш ишлари олиб борилади ва Узбекистон Республикаси ўлчов воситалари давлат реестрига киритилади.
Республикамизга ҳозирги кунда чет эл давлатларидан рақамли тиббиёт термометерлари олиб кирилмоқда. Уларнинг афзалликлари инсон тана хароратини ўлчаш ишлари якунида махсус овозли сигнал беришидир. Ўлчаш чегараси худди симобли термометрларидек 35 °С дан 42 °С гача бўлади. Ўлчашлардаги хатолилари ҳам 0,1 °С .
Болалар учун махсус ишлаб чиқарилган рақамли термометрлар ҳам мавжуд.