Газ ҳисоблагичларнинг турлари

Газни ҳисобга олиш приборларининг ҳар хил турлари мавжуд, улар коммунал, саноат ва маиший турларига, ҳамда газ сарфи бўйича синфларга ажратилмоқда. Уларни ҳамда ишлаш принципи бўйича роторли, турбинали, гирдоб турларига ажратилмоқда.

Турбинали газ ҳисоблагич жуда мураккаб механизм бўлиб, қиммат нарҳларда сотилмоқда. Замонавий турбинали ҳисоблагичлар истеъмол қиладиган газ сарфини кўрсатиш, тизимни доимий текшириш, асбоб-ускунасининг ишлаш пайтида аниқланган хатоларни ёки зарар сигналларни масофавий мониторга жунатиладиган электрон тизимлар билан жиҳозланган. Бундан ташқари, ҳисоблагич тизимга ноқонуний уланиш холатлари ҳақида сигнал жунатади.

Шундай қилиб, ушбу ҳисоблагичлар саноат корхона ёки газ қувурларида ўрнатиш учун мўлжалланган.

Роторли газ ҳисоблагич янада кенг тарқалган ҳисоблагичдир. Унинг юқори қиймати ишлаб чиқаришда фойдаланган материаллар нарҳлари туфайли. ҳисоблагичнинг ишлаш принципи жуда оддий – унинг ичида жойидан газ таъсири остида айланадиган ротор бўлади. Ушбу ҳисоблагич соатига 200 куб метр газ ўтиш учун мўлжалланган. Роторли ҳисоблагичларни хусусий уйда ёки газни кам истеъмол қиладиган саноат корхоналарда ўрнатиш мумкин. Ушбу ҳисоблагич афзалликлари - кичик ҳажми, енгил вазн, узоқ ишлаш муддати.

Хонадон, хусусий уй, дачаларда асосан мембранали газ ҳисоблагичлар ўрнатилади.  Ушбу ҳисоблагич соатига 12 куб метр газ утиш учун мўлжалланган бўлиб, юқори аниқлик ва ишончлиги, ҳамда кичик нарҳларига эга.

Гирдоб сарф ўлчагич истеъмол қиладиган газни ҳисобга олиш ускуналардан энг мураккаб қурилма ҳисобланади. Ушбу сарф ўлчагич энг юқори аниқлигига эга бўлиб, истеъмол қиладиган газни катта миқдорда ўтказади. Гирдоб сарф ўлчагич фақат ишлаб чиқариш жараёни газни исътемолига асосланган йирик корхоналарда ўрнатилмоқда.