Бухорода хўжалик юритувчи субъектлари меъёрий ҳужжатлар билан таъминланмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш, маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича тадбиркорлик субъектларига “Ўзстандарт” агентлигининг Бухоро Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси томонидан амалий ёрдам уўрсатилмоқда.
Вилоятда янгидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаган нон ва нон маҳсулотлари йўналиши бўйича “SHOVARE GOLDEN” МЧЖ, “ASILBEK AZIZBEK SHIRIN” ХК ва “RAYHON SHIRIN SAVDO” МЧЖ, туз маҳсулотлари йўналиши бўйича “Бухоро Барака туз” МЧЖ, қурилиш маҳсулотлари йўналиши бўйича “Рамазонов Шерали Искандарович” МЧЖ, мебель маҳсулотлари йўналиши бўйича “FIRSHAM SERVIS” ОК каби хўжалик юритувчи субъектлари амалдаги меъёрий ҳужжатлар билан таъминланди.