Хоразм вилоятида 24 та корхона ўзининг стандартини ишлаб чиқди.
Хоразм вилоятида 2016 йил давомида 24 та ишлаб чиқарувчи корхоналарда махсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Жумладан: Металл таянчлар ости фундаментлари учун темир бетон буюмлар, Ем-хашак йиғувчи ўтўргич, Санитария – гигиена мўлжалидаги қоғоз маҳсулотлари, Синтетик кукунсимон ювиш воситалари, «KIVA» Кунжут пастаси, Тухумдан чиққан тирик майда балиқлар, Суғориш каналларни мустаҳкамлайдиган плиталар каби ташкилотнинг стандартлари Хоразм стандартлаштириш ва метрология бошқармаси томонидан ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилиб, давлат рўйхатига олинди.
Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонунида корхоналар ўз томонидан ўзларининг стандартларини ишлаб чиқиш имконияти берилганлиги, уларнинг асосий стандартларда кўзда тутилмаган ўз стандартлари асосида имкониятларидан келиб чиқиб инсон хаёти соғлиғи учун сифатли ва хавфсиз махсулотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятини яратади.
Бу билан тадбиркорлар энди ўзининг махсулотларни ишлаб чиқаришда, уларни техникавий тафсифлари, ўларга қўйиладиган мажбурий талаблар, нормалар, махсулотнинг қандай қилиб қадоқланиши, тамғаланиши, синовлардан ўтказилиши, сақлаш ва транспортда ташиш талабларига риоя этилиши кафолатланади. Чунки ушбу ташкилотнинг стандартини ишлаб чиқишда бевосита ўзининг иштироки бор.
Бу эса мамлакатимизда тадбиркорликни ривожланишини асосий омилларидан бири бўлиб хизмат қилмоқда.