Стандартлаштириш ва метрология соҳасида амалга оширилган ишлар

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг 2015 йил 7 декабрдаги 01-сонли қарори билан тасдиқланган 2016 йилда тадбиркорлик субъектларида стандарт талаблари, улчовлар ягоналигини таъминлаш ва сертификатлаштириш қоидалари устидан 10та хўжалик юритувчи субъектларда давлат назорати текширувлари белгиланган тартибда ўтказилди, ўтказиладиган текширишлар натижасида Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида”ги Қонун талаби бузилганлиги аниқланди ва маъсулларга нисбатан 10та маъмурий жарималар 1751725 сўм миқдорида қўлланилди ва белгиланган тартибда ундириб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122–сонли “Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарор ижросини таъминлашда корхоналарга йил давомида амалий ёрдам бериб борилди, жумладан: Тошкент вилояти ҳудудида экспорт маҳсулотларини янги турларини ишлаб чиқаришни ташкил этувчи саноат корхоналарида ИСО 9001 ҳалқаро стандарти талабларига жавоб берадиган сифат тизимларини босқичма босқич жорий этиш жадвалига асосан Тошкент вилояти ҳудудидаги корхоналарга Тошкент вилояти СМБ, Чирчиқ, Олмалиқ ва Бекобод ССМ ДКлар масъул ходимлари томонидан ҳалқаро стандартларга мувофиқ сифат тизимларини жорий этиш ишлари олиб борилди ва йил якунлари бўйича 431та корхоналарга сертификатлар расмийлаштириб берилди.

Ўзбекистон Республикаси хуқуқни мухофаза қилувчи органлар мурожатига асосан хамкорликда 9та корхонада иш олиб борилди ва натижалари бўйича маълумотлар белгиланган тартибда расмийлаштириб берилди.

Хукумат ва Тошкент вилояти хокимияти топшириқларига асосан, бошқарма  бошлиғи Тошкент вилояти Чиноз туманига қишлоқ хўжалиги масалаларига бириктирилиб, белгиланган вазифалар бўйича иш олиб борирди.

Истеъмолчиларни хуқуқларини химоя қилиш худудий жамиятлари, солиқ, божхона ва молия идоралари хамкорлигида ноқонуний, сифатсиз, стандарт талабларига жавоб бермайдиган, хужжатсиз махсулотлар ишлаб чиқариш, олиб келиш ва сотишни олдини олиш мақсадида мониторинлар ташкиллаштириб борилди.

Бошқармага мурожаат қилаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш масалаларида амалий ёрдам шунингдек ташкилот стандартини  экспертиза қилиш масалаларида  шартнома асосида ёрдам берилди, 2016 йил давомида 531та ташкилот стандарти бошқарма мутахассислари томонидан экспертиза қилинди ва рўйхатга олинди.

«Ўзстандарт» агентлиги ҳамда Тошкент вилояти стандартлаштириш ва метрология бошқармаси буйруқлари асосида, сертификатлаштириш идоралари ҳамда аккредитатланган синов лабораторияларида ўтказиладиган аккредитация ишларида бошқарма эксперт-аудиторлари қатнашишди ва инспекцион назоратини ўтказишди, жумладан, метрология ишлари ва хизматларини  амалга ошириш  ҳуқуқи учун аккредитация қилинган метрология  хизматлари  ва лаборатрияларида  2016 йилда назорат йўсинидаги  текшрув ўтказиш режа-жадвалига мувофиқ 4 та метрологик  лабораторияда инспекцион назорати ҳамда аккредитацияланган синов лабораторияларида 2016 йилда инспекция назорати ўтказиш режа-жадвалига асосан, 18 та аккредитатланган синов лабораторияларида  инспекция назорати ўтказилди.

Ҳисобот даврида Тошкент вилоятида фаолият юритаётган 6та ишлаб чиқариш корхонасининг синов лабораториялари ИСО/МЭК O’z DSt 17025 стандарт талаблари буйича аккредитацияга тайёрланди.

Бозорларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш, сотувчи ва харидорлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, истеъмол товарларини чакана сотишни ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш, бозорларда савдо фаолиятини тартибга солиш, бозорларни замонавий ўлчов воситалари ва электрон тарозилар билан жихозлашниши юзасидан мониторинг ошлари олиб борилди.

Ўтказилган давлат назорати текширувлари якунлари бўйича, аниқланган камчиликлар, уларга сабаб бўлган шароитларга ва кўрилган чоралар тўғрисида доимо оммавий ахборот воситаларида чиқишни ташкил этиб борилди, жумладан:  Ўзбекистон телерадикомпаниясининг ахборот дастурларида, Ўзбекистон радиосида, Тошкент вилояти “Ҳалқ сўзи” рўзномасида ва ҳ.к. 24 маротиба чиқишлар ташкил этилди.

Бошқарма ва ҳудудий ССМ ДКлари билан ҳамкорликда чиқарилган буйруқга асосан, хафтанинг ҳар пайшанба, жума кунлари бошқармада ва Чирчиқ, Олмалиқ ҳамда Бекобод ССМ ДКларда 13 маротаба “Очиқ эшиклар” куни ўтказилди ва 108 тадбиркор қатнашди, шунингдек 242-11-67 ва 249-98-45 телефон рақамли ишонч телефонлари ташкил этилган ва 12 та тадбиркор мурожаат этиб уларни масалалалари ижобий ҳал этилди. Шунингдек вилоятнинг Чиноз ва Янгийўл туманларида ҳамда Ангрен шаҳрида сайёр қабуллар ўтказилди ва уларда 450 та тадбиркорлар иштирок этишди.

Тошкент вилоятида фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнес ҳамда тадбиркорлик субъектларида стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифат тизимларини жорий этишга оид қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш, худудий хокимликлар билан мавжуд муаммоларни хал этиш борасида бошқарманинг ходимлари вилоят худудларига бириктирилган бўлиб, доимий равишда иш олиб бормоқдалар, 2016 йил давомида 668 та тадбиркорлик субеъктларида тушунтириш ва профилактика ишлари олиб борилди.

Савдо – саноат палатаси, синов ва сертификатлаштириш марказлари ҳамда 1054та тадбиркорлик субъектлар иштирокида 24та ўқув семинар – тренинглар ўтказилди.

«Ўзстандарт» агентлигининг СМСИТИ томонидан тасдиқланган режа-жадвалига асосан, бошқарма ходимларининг малакасини ошириш мақсадида 4та давлат инспекторлари  ўқишга юборилди ва малакасини оширди.