Маҳсулот экспорт қилувчи корхоналар учун

Ўзбекистон Респуликаси Вазирлар Маҳкамаси 2016 йил 31 октябрьдаги ""Ўзстандарт" агентлиги раҳбарияти томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги "2020 йилгача бўлган муддатда сифат миллий инфратузилмасини ривожлантириш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги 298-сон қарорига мувофиқ сифат инфратузилмасини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ҳақида"ги 96-а-сонли раёсат мажлиси баёнида белгиланган вазифаларни бажарилиши юзасидан Хоразм вилоятидаги экспортёр корхоналарда сифатни бошқариш тизимларини жорий қилиш тарғиботи бўйича 2017 йилнинг 10 январидан 12 январигача, Боғот, Урганч ва Янгибозор туманларида семинар – тренинг ўтказилиши режалаштирилган. Семинар ўтказилишидан мақсад тадбиркорлар ўртасида рақобат бардошликни ошириш, экспорт қилинаётган маҳсулотларнинг жаҳон бозорида ўз ўрнини мустаҳкам эгаллаш ва маҳсулотинг сифати ва хавфсизлигини таъминлашдан иборат.