ISO 9001 халқаро стандарти ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишнинг асосий мезони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 26 мартдаги 1731-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги 298-сонли қарорлари талабларига мувофиқ Тошкент шаҳрида жойлашган корхоналарда 2016 йилда 110 та корхона ва ташкилотларда сифат тизимларини босқичма-босқич жорий этиш жадвали туманлар кесимида тасдиқланган ва сифат тизимларини босқичма-босқич жорий этиш жадвалига биноан мутасадди идолалар иштирокида Тошкент шаҳрида жойлашган 664 корхона раҳбарларига «Ишлаб чиқаришда ISO 9001:2008 серияли халқаро стандартни жорий этилиши самарадорлигини ошириш асосий мезони», маҳсулот ишлаб чиқаришнинг хаётий циклида «Стандартлаштириш метрология ва сифат тизимларини жорий қилишни тутган ўрни» юзасидан тушунтиришлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли “Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори талабларидан келиб чиқган холда Тошкент шаҳрида жойлашган дехқон бозорларига бошқарма ходимлари бириктирилган бўлиб, доимий равишда дехқон бозорлари томонидан фойдаланилаётган тарозилар ва уларнинг холати бўйича назорат қилиб борилмоқда.