Сурхондарё вилоятининг экспорт салоҳияти оширилмоқда
“Ўзстандарт” агентигининг Сурхондарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси томонидан 2016 йил давомида 54 та синов лабораторияларида аттестатция ишлари ўтказилди.
Юридик ва жисмоний шахсларни стандартлаштиришга доир норматив ҳужжалар билан таъминлаш ва актуаллаштириш бўйича Бошқарма томонидан 2016 йилда 103 та корхонанинг 2 256 та меъёрий ҳужжатлари актуаллаштирилди. 42 корхоналар 264 турдаги меъёрий ҳужжатлар билан таъминланди.
2016 йилда Бошқарма томонидан “Ўзстандарт” агентликнинг Аккредитация ва инспекция назорати бошқармаси билан келишилган ҳолда вилоятдаги 4 та корхоналарнинг синов лабораториясини аккредитациядан ўтказиш ишларини бажариш ва аккредитациядан ўтказишда амалий ёрдам кўрсатиш белгиланган.
“Агрохизмат-шингдонг” МЧЖ ҚК синов лабораторияси аккредитацидан ўтказилди. “Сурхондарёдонмахсулотлари” АЖ, “Денов-Вино-Арок”АЖ, ”Исмоилов Хабибулло” ХКга карашли синов лабораторияларини аккредитациядан ўтказишда амалий ёрдам кўрсатилиб, ҳужжатлари Аккредитация ва инспекция назорати бошкармасига тақдим этилди.
Сурхондарё вилоятида фаолият юритаётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматлар бўйича профилактика ишларини ўтказиш мақсадида, Сурхондарё СМБ томонидан 2016 йил давомида 511 та тадбиркорлик субъектларига тушунтириш ишлари, 37 та семинарлар, 13 маротаба Оммавий ахборот воситаларида чикишлар килинди.
Сифатли, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар маҳсулотларини экспорт қилиш ва Сурхондарё вилоятининг экспорт салоҳисятини ошириш мақсадида, Бошқарманинг Экспортга кўмаклашиш бюроси томонидан 2016 йил давомида жами 67 та хўжалик юритувчи субъектларига стандартлаштириш, метрология, маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида бепул консультатив ва амалий ёрмамлар кўрсатитилди.
“Ўзстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланган 2016 йил режа-графигига асосан 5 та аккредитланган синов лабораторияларида инспекция назорати ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, буларнинг барчасида инспекция назорати ўтказилди.