Тадбиркорларнинг мурожаатлари қоноаатлантирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2015 йилдаги “Сиқилган газ, суюлтирилган нефт гази ёки дизель ёқилғиси ва газ аралашмасида ишловчи автотранспорт воситаларидан хавфсиз фойдаланиш учун Умумий техник регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги 326-сонли қарори ижросини жойларда таъминлаш, яъни синов лабораторияларини аккредитациялаш юзасидан бошқармага тадбиркорлик субъектларидан бир қанча мурожаатлар тушди. Ушбу мурожаатларга асосан бошқармада “Синов лабораторияларини аккредитацияга тайёрлаш хизмати” йўлга қўйилди. 2016 йил давомида вилоятдаги 9 та синов лабораторияларига шартнома асосида лаборатория низоми, жараён ҳужжатлари, мансаб йўриқномалари, норматив ҳужжатлар илан таъминлашда яқиндан ёрдам кўрсатилди, ходимларга соҳага доир зарур маълумотлар берилди. Амалга оширилган ишлар натижасида 3 та лаборатория аккредитация қилинди, 6 та лабораторияларда 2017 йилнинг 1 чорагида аккредитациялаш ишларини якунига етказиш режалаштирилган.
Ушбу йўлга қўйилган хизмат орқали тадбиркорлик субъектларга қулайликлар яратиш билан бирга бошқарма ходимларининг моддий жиҳатдан таъминотининг ошишига ҳам эришилмоқда.