Андижонда Стандартлар экспертизадан ўтказилди.
Андижон стандартлаштириш ва метрология бошқармасида маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати, хавфсизлиги ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида халқаро стандартларни жорий этиш ва корхоналар томонидан ишлаб чиқилган Ts (ташкилот стандарти)ни экспертиза қилиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ишларига алохида эътибор қаратиб келмоқдалар. Жумладан, яқинда “Автокомпонент” АЖ томонидан ишлаб чиқилган ташкилот стандартлари экспертиза қилинди ва давлат рўйхатидан ўтказилди. “Автокомпонент” АЖ маҳаллийлаштириш дастурига киритилган жамият бўлиб, ҳозирги кунда автомобилларининг овоз сўндиргич тизими элементларини ишлаб чиқариб “GM Uzbekistan” ЁАЖ га етказиб бермоқда. Ушбу маҳсулотлар учун жамият томонидан TS ишлаб чиқилиб Андижон Стандартлаштириш ва метрология Бошқармаси томонидан экспертизадан ўтказилиб, рўйхатга олинди.