Ўзбекистон Республикасининг Миллий эталонлар базаси
Ҳаммамизга маълумки ҳеч қандай маҳсулот, у машинасозлик соҳасида бӯладими, енгил саноати маҳсулотими, озиқ-овқат маҳсулотлари бӯладими, тиббиёт, инсон хавфсизлиги ёки бирор хизмат кӯрсатиш соҳаси бӯладими ӯлчашсиз яратилмайди ва бажарилмайди. Маълумотларга таяниб шуни айтиш мумкинки ҳар бир секундда жаҳонда миллиардлаб ӯлчашлар бажарилади ва уларнинг натижасига қараб қарорлар қабул қилинади. Ҳеч бир соҳа йӯқки ӯлчашсиз ва ӯлчаш маълумотларисиз фаолият кӯрсата олса. Ӯлчашни бажаришга, уни тӯғри ва ишончли бӯлишини таъминлашга бир неча миллион киши хизмат қилади ва катта маблағ сарф қилинади. Жамиятни тахминан 15% иш кучи ӯлчашни бажаришга сарф қилинади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг керакли сифатини, техникани, жумладан транспортларнинг, ҳавфсиз ва авариясиз ишлашини ҳамда ишончли тиббий ва экологик диагнозларни таъминлашнинг асосларидан бири бу ишончли ўлчаш маълумоти ҳисобланади. Ишончли ўлчаш маълумоти – ҳар қандай бошқариш, таҳлил қилиш, олдиндан айтиб бериш (прогноз), режалаштириш ёки назоратнинг асоси ҳисобланади. Табиийки, фақатгина жуда аниқ ва кафолатли аниқликдаги ӯлчаш натижалари тўғри қарор қабул қилиш имконини беради ва натижада керакли сифатдаги маҳсулот (хизмат) яратилади. Ҳар қандай ӯлчашни бажариш албатта ӯлчаш воситалари, яъни ӯлчаш асбоблари, ӯлчовлар, ӯлчаш ӯзгарткичлари, ӯлчаш ускуналарию ӯлчаш тизимлари ёрдамида бажарилади. Улар албатта ӯлчашга яроқли ва аниқлиги кафолатланган бӯлиши шарт. Республикамиз бўйича ишлаб чиқаришда, сертификатлаш синовларида, савдо сотиқда, хавфсизликни таъминлашда, соғлиқни сақлашда, газ, сув, электр энергиясини сарфини ҳисоблашда ва шунга ӯхшаш қатор соҳаларда фойдаланиладиган ўлчаш ва синаш асбобларининг тӯғри ишлашини таъминлаш, уларни аттестатлаш, сертификат бериш, уларни ӯз вақтида (масалан бир ёки икки йилда бир марта) текшириб (қиёслаб) туриш ишлари «Ўзстандарт» агентлиги таркибидаги «Метрология хизматлари курсатиш маркази» ДК, «Республика синов ва сертификатлаштириш маркази»ДК ва унинг таркибига кирувчи худудий синов ва сертификатлаштириш марказлар томонидан олиб борилади. Бу Марказлар республикамиздаги барча ўлчаш ва синаш асбобларини ўзининг аниқ асбоблари билан солиштириб (таққослаб, қиёслаб) кӯриб уларни тӯғрилиги, синовга ва ўлчашларга яроқли эканлигини аниқлаб шу тӯғрисида сертификат берадилар. Марказларни ва унга ӯхшаш бошқа ташкилотларнинг аниқ (намунавий) ўлчаш асбобларини тӯғри ишлашини текшириб туриш Ӯзбекистон Республикасининг Миллий эталонлар Маркази (Ӯз МЭМ)га юклатилган. Эталонлар маркази бу ишни ӯзининг, янада аниқроқ бўлган ӯлчаш асбоблари, яъни эталонлари ёрдамида амалга оширади. Эталонлар маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 09.02.96 йилдаги «Ӯзбекистон Республикаси Миллий эталонлар базасини шакллантириш ва метрологик таъминотни такомиллаштириш туғрисида» ги 53-сон Қарори асосида ташкил қилинган. Марказ 2001 йилнинг декабрь ойида ўз фаолиятини бошлади. Ҳозирги кунда Эталонлар марказида частота ва вақт, масса, электр токи кучланиши, босим, электр сиғими, сув миқдори ва сарфи, индуктивлик, ва аммиак, синил кислотаси, азот диоксиди, олтингугирт диоксиди ва хлорнинг ҳаводаги массавий улуши бирликлари эталонлари мавжуд. Купчиликга маълумки эталонлар бу жуда аниқ ӯлчовчи қурилмалар. Шунинг учун ҳам улар ташқи муҳитга, яъни лабораториядаги ҳароратни, ҳаво намлигини, атмосфера босимини ӯзгаришига, ҳар хил тулқинларга, вибрацияга, электрик, магнит ва электромагнит майдонларига ва шунга ӯхшаш таъсир этувчи омилларга сезгир. Шу сабабдан ташқи муҳитни эталонларга таъсирини иложи борича камайтириш мақсадида Эталон марказининг биноси ӯзига хос услубда қурилган махсус хоналарга эга. Жумладан эталонлар жойлашган лабораториялардаги ҳаво ҳароратини ӯзгариши 0,1-0,05 градус (…оС) дан ошмаслигини таъминлаш учун лаборатория хоналари антиқа усулда термоизоляцияланган. Бунинг учун эталон сақланадиган хона худди шу шаклдаги, фақат ӯлчами каттароқ хона ичига жойлаштирилган. Бундан ташқари хоналарга қуёш нури тушиб ҳароратни ӯзгаришига сабаб булмаслиги учун лаборатория хоналари деразасиз қурилган. Хона ва каридор ҳарорати кондиционер ёрдамида 20 градусда ушлаб турилади. Ӯлчаш асбобларидан кенг тарқалганларидан бири бу – тарози ва унинг тошлари. Бу ӯлчаш асбобларини тӯғри ишлашига ва кафолатлигига катта талаб қуйилади. Сабаби улар ишлаб чиқаришда, маълум технологияни таъминлашда, савдо – тижоратда, божхона, почта ва солиқ операцияларини ӯтказишда ва бошқа мақсадларда кенг қӯлланилади. Тӯғри ишлаши ва кафолатли бӯлишини таъминлаш мақсадида, улар вақт-вақти билан масса эталонлари билан қиёсланиб турилади. Эталонлар марказида 1 миллиграмм (мг) дан 30 килограмм (кг) гача булган эталон тарози тошлари ва эталон тарози-компараторлар мавжуд. Эталон тарозиларимиз аниқлиги 0,1 микрограмм (мкг) дан 5 мг гача. Масалан 1кг гача ӯлчовчи эталон тарозимиз атиги 1микрограммга хато қилади-яъни эталон тарозида ӯлчаш бажарилаётганида эталон тошга бирор дона чанг ғуборлари тушса уни эталон тарози сезади ва кӯрсатиши ӯзгаради. Шунинг учун ҳам эталон тарозилар ва тарозилар тошларини сақлаш шароитига, юқорида айтиб ӯтилгандек, жуда қаттиқ талаблар қӯйилади. Битта мақола ҳажмида ҳамма эталонларимиз туғрисида батафсил маълумот бериш албатта қийин. Ҳозирча қолган эталонларнинг ташқи куриниши ва метрологик характеристикалари билан кифояланиб қоламиз. (1-3 расм) Эталонлар марказининг ҳозирга кундаги асосий йўналишлари:
• эталон базасини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг асосий йӯналишларини аниқлаш;
• эталонларини сақлаш;
• эталонларини қӯллаш (эталонлардан фойдаланиб ӯлчаш воситаларини қиёслаш ва калибровкалашни бажариш);
• энг юқори аниқликдаги ӯлчаш воситаларини яратиш бӯйича илмий-текшириш ва тажриба конструкторлик ишларини бажариш;
• юқори ва энг юқори аниқликдаги ӯлчаш воситаларининг ягона нусхаларини тайёрлаш;
• эталонларнинг минтақавий, давлатлараро ва ҳалқаро солиштирилишини ташкил қилиш ва ӯтказиш;
• катталиклар бирликларининг ӯлчамларини қайта тиклаш, сақлаш ва узатиш соҳасида ҳалқаро хамкорлик бӯйича ишлар бажариш;
Масса эталони
Сув миқдори ва сарфи эталони
электр сиғими эталони
ток кучланиши эталони
босим эталони
Частота ва вақт эталони
Узунлик эталони
Индуктивлик эталони
Эталонлар маркази республикамиздаги йирик корхоналардан ҳисобланган Навоий кон-металлургия комбинати, Фарғона ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводлари, «Узтрансгаз», ОАО Навоиазот, «АГМК», «НГМК» ва шунга ӯхшаш 30 дан ортиқ корхоналар билан узлуксиз алоқада бўлиб, ӯларнинг намунавий ӯлчаш асбобларини ӯзини эталонларига таққослаб, фойдаланишга яроқлилигини текшириб келмоқда. Бундан ташқари юқорида айтганимиздек «Ўзстандарт» агентлиги таркибидаги «Метрология хизматлари курсатиш маркази», Республика синов ва сертификатлаштириш маркази ва унинг таркибига кирувчи ҳар бир вилоятнинг Синов ва Сертификатлаштириш Марказларининг ӯлчаш воситаларини қиёслаб бермоқда. Бу ташкилотлар ӯз навбатида ӯзларининг аниқ ва намунавий ӯлчаш воситалари ёрдамида тегишли ташкилотлар ва корхоналарнинг ӯлчаш асбоблари яроқлилигини текширадилар. Демак республикамизда бирор-бир ӯлчашда фойдаланиладиган ӯлчаш асбоблари йуқ-ки бевосита ё билвосита Ӯзбекистон Миллий бошланғич эталонлари ёрдамида текшириб турилмаса. Марказдаги эталонларнинг ӯз навбатида метрологик жиҳатдан яроқлилигини тасдиқлаб туриш ва улар ёрдамида бажарилган синов ўлчашлари натижасида бериладиган метрологик аттестатлаш ёки калибровка сертификатлари бошқа давлатлар учун ҳам юридик кучга эга бўлиши учун, эталонларимиз доимий равишда (кўпинча йилда бир марта) метрология бўйича минтақавий ташкилотлар тамонидан ташкил қилинадиган миллий эталонларни ўзаро таққослашларда қатнашиши лозим. Бундай таққослашларда фақат ўша минтақавий метрологик ташкилотларга аъзо давлатларнинг эталонлари қатнашиши мумкин. Буни ҳисобга олган ҳолда «Ўзстандарт» агентлиги Евро-Осиё метрологик муассасаларнинг хамкорлиги (КООМЕТ)га 2004 йилнинг Болгариянинг Албена шаҳрида КООМЕТ ташкилотининг Ҳамкорлик Меморандумини имзолади ва шу кундан «Ўзстандарт» агентлиги КООМЕТни ҳақиқий аъзоси бӯлди ва бу соҳада ҳам катта аҳамиятга эга ишлар олиб борилмоқда. «Ўзстандарт» агентлиги 2001 йилдан Метрология бўйича Қонунлаштирувчи халқаро ташкилот (МОЗМ)га аъзо. Эталонлар маркази ходимлари метрология соҳасида юқори малакали кадрлар таёрлаш ва малакасини оширишда ҳам ӯз ҳиссасини қӯшиб келмоқда. Бу мақсадда улар Тошкент давлат техника университетининг «Метрология ва ӯлчаш техникаси» кафедраси, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институтининг Малака ошириш маркази ходимлари билан биргаликда фаолият курсатмоқда. Эталонлар – ҳар бир давлатнинг катта бойлиги ва ифтихоридир. Эталонлар ниҳоятда қиммат бойлик. Шунинг учун бӯлса керак Қадимги Мисрда, вафот этган фиравнларни у дунёга кузатаётганда қабрга бошқа қимматбаҳо буюмлар билан бир қаторда узунлик ўлчови (эталони) нусхасини – «муқаддас тирсак»ни қўйганлар. Эталонлар ӯлчаш аниқлигини оширишда катта аҳамиятга эга. Ўлчашлар аниқлигининг ошиши эса, кўпгина ижобий натижаларга олиб келади. Жумладан, тиббиётда касалга аниқ, тўғри ва ишончли ташхис қўйишга, саноатда маҳсулотнинг сифатли бўлишига, инсонларнинг хавфсизлигини таъминлашга, фанда кашфиётга олиб келади. Аксинча ўлчашлардаги хатолик, уларнинг даражаларини пастлиги кўпгина бахтсизликларга ва катта иқтисодий зарарларга олиб келади. Мамлакат эталон базасининг даражаси охир оқибатда шу давлат маҳсулотларининг дунё бозорида рақобатбардошлигини, фан ривожини ва ҳаттоки давлат мавқеини белгилашини инобатга олиб, давлатимиз бу соҳада беқиёс каттадан-катта ишларни амалга оширди ва оширмоқда. Натижада юқорида номлари тилга олинган Эталонлар жуда катта маблағ эвазига харид қилинди ва ҳозирги кунда Ӯзбекистон эталонлар базасини ривожлантиришга қаратилган ишлар олиб бориляпти.
«МЭМ» ДМ директори Р.Рахманов