Метрология Спорт анжомлари хавфсизлигини таъминлашга киришди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 июндаги 202-сонли  «Халқаро сифат стандартларига ва фойдаланиш хавфсизлигига жавоб берадиган спорт асбоб-ускуналари ва анжомлари ишлаб чиқаришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан мажбурий тартибда сертификатланадиган махсулотлар рўйхатига ўзгартириш киритилди. Мажбурий сертификатланадиган маҳсулотлар рўйхатига “ўлчаш рулеткалари ва секундомер” ўлчов воситалари хам киритилган.

Шу сабабли Метрология хизматлари кўрсатиш марказиниг сертификатлаштириш идораси аккредитация доирасини “ўлчаш рулеткалари ва секундомер” ўлчов воситалари билан кенгайтирилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва олиб кириладиган спорт асбоб ускуналари ва анжомлари сифатини ошириш ҳамда уларни рақобатбардошлигини оширишдир.