Хоразмда яна бир ташкилотга халқаро сифат менежмент тизими сертификати топширилди

Жорий йилнинг 10 декабр куни «Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази» ДК томонидан «FEEDGRAN» МЧЖ га янги таҳрирдаги ISO 9001:2009 стандарти бўйича халқаро сифат менежмент тизими сертификати топширилди.

Ўрганишлар натижаларига кўра, «Самарканд синов ва сертификатлаштириш маркази» ДКнинг сертификатлаштириш идораси аудиторлари томонидан «FEEDGRAN» МЧЖ корхонаси ISO 9001:2009 халқаро стандарт талабларига мувофиқ эканлиги тасдиқланди.

«FEEDGRAN» МЧЖ корхонаси сифат менежмент тизимини барча аудитор текширув босқичларидан ўтди, ҳужжатлар текширилди, хом-ашё ва ишлаб чиқариш шароитининг хавфсизлиги ҳамда ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларнинг юқори сифатлилиги тасдиқланди.

ISO 9001:2009 сертификати «FEEDGRAN» МЧЖ корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни доимий равишда юқори сифатини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқаришнинг барча жараёнларида турли хил хатарларни камайтириш ва баҳолаш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, мижозлар ҳоҳиши ва талаблари қаноатлантирилганлигини аниқлашга имконият беради.