Ўқув семинарлари ўтказилди
Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан туман ва шаҳарлар кесмида ҳокимликларда Савдо-саноат платаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, “Ўзтадбиркорэкспорт” Кичик-бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш Фонди вакиллари билан ҳамкорликда ҳудудларда жойлашган корхоналарда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва сифат тизимларини жорий этиш соҳаларига оид семинарлар ўтказиш режаси ишлаб чиқилди.
Ушбу ўқув семинарларни ўтказиш режасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний, Амударё, Чимбой, Қонликўл туманлари ва Нукус шаҳридаги корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида ўқув семинарлари ўтказилди. Асосий мақсад уларни Ҳукумат қарорларида белгилаб қўйилган имтиёзлардан хабардор қилиш ҳамда 2017 йил давомида бундай учрашувларни экспортер корхоналар учун кўпроқ ўтказиш белгилаб олинди.
Бу каби ўқув семинарларда иштирокчилар халқаро стандартларда белгилаган талабларга мувофиқ бошқарув тизимини жорий этишнинг афзалликлари, сифат тизимни жорий этган корхоналарнинг фаолиятида юз бераётган ўзгаришлар ва эришаётган ютуқлари, уларга ҳукумат томонидан қарорларда белгилаб қуйилган солиқ ва бошқа мажбурий туловларда иқтисод қилиш имконини берувчи енгилликлар ва имтиёзлар тўғрисида батафсил тушунчалар бериб борилмоқда.