Сифат тизимларини жорий этишнинг аҳамияти мавзусида семинар ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 ноябрдаги Раёсат мажлиси 104с-сонли баёнининг 1-сон иловасига мувофиқ, Тошкент шаҳар хокими томонидан ўқув семинар жадвали тасдиқланган.
Ушбу тасдиқланган жадвалга асосан, 2017 йил 16 январ куни Яшнобод туман хокимлигида Бектемир, Миробод ва Яшнобод туманларида жойлашган экспортёр корхоналарда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш бўйича юзага келадиган саволлар хамда менежмент тизимларини жорий этиш соҳаларига оид ўқув семинари ўтказилди.
“Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси Сифат тизимларини жорий этиш бўлими бошлиғи А.Расулов, халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш аҳамияти ҳамда стандартлаштириш метрология, сертификатлаштириш ва сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш соҳаларига оид қонун ва қонун ости хужжатлари ҳақида маъруза қилди.
Ушбу семинарда сифат тизимларини жорий этиш истагини билдирган корхоналарга бугунги кунда маҳсулотни экспорт қилишда сифат тизимларини аҳамияти, халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизимларини жорий этган экспортер корхоналарга хукумат томонидан берилган имтиёзлар тўғрисида батафсил тушунтириб ўтилди ва сертификатни олиш билан боғлиқ жараёнлар муҳокама қилинди. Семинарда иштирок этган корхона вакилларига шартнома нусхалари тақдим этилди.