Аммонийнинг масса концентрациясини аниқлаш йўлга қўйилди

Сувдаги темир, марганец, сульфат, нитрат, нитрит ва аммонийнинг масса концентрациясини ЎБУ давлат реестрига куйидаги тегишли ракамлар остида киритилган:
O′z OU 0718:2016 (Тест 1.14761:2013), O′z OU 0721:2016 (Тест 1.14770:2013),
O′z OU 0722:2016 (Тест 1.14548:2013), O′zOU 0719:2016 (Тест 1.09713:2013),
O′z OU 0717:2016 (Тест 1.14776:2013) и O′z OU 0720:2016 (Тест 1.14752:2013).
СМСИТИ томонидан «Nestle Agro» МЧЖ тақдим этган ЎБУни тан олиш ва Ўзбекистон Республикаси худудида қўллашга рухсат бериш учун ҳужжатларнинг метрологик экспертизаси ўтказилди ва экспертизанинг ижобий натижалари асосида улар тан олинди ва Ўзбекистонда қўллашга рухсат этилди.
Тан олинган ЎБУ ISO ва DIN усулиятларига мувофиқ келади ва ер ости, ер усти ва ичимлик сувларида; денгиз сувида, булоқ сувида ва қудуқ сувида, уруғлантириш учун озуқа эритмаларида ва тегишли намуна тайёрлашдан кейин тупроқларда ноорганик ионларнинг ионларини ўлчашга имкон беради.
Темир, марганец, нитрат, нитрит ва аммоний ионларининг масса концентрациясини ЎБУ фотометрия усули билан аниқланади, сульфат ионлари эса турбидиметрик усул билан аниқланади.
Ўзбекистон Республикасида тан олинган ва қўллашга рухсат этилган
ЎБУ бутилкаланган газланган ва газланмаган ҳолда ишлаб чиқариладиган “Nestle Pure Life” сувларини  сифатини текшириш учун “Нестле Узбекистан” МЧЖ корхонасида қўлланилади.