Аҳоли ва тадбиркорларга қулайлик яратилди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2015 йил 1 декабрда давлат руйхатидан ўтказилган 2736-сонли “Маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомини тасдиқлаш ҳақида”ги Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси ва “Ўзстандарт” агентлигининг қарори талабларига мос электр ҳисоблагичларни давлат қиёслашидан ўтказиш шахобчаси очилди.
Элликқалъа тумани Бустон шаҳридаги метрологик хизмат кўрсатиш бўлими шахобчаси ёнида электр ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш учун У-1134 ва “Энергомер” СЕ-602 ускуналари ўрнатилди.
Марказдан узоқ масофада жойлашган жанубий Тўрткўл, Беруний ва Элликқалъа туманлардаги истеъмолчилар ўзларининг электр ҳисоблагичларини қиёсловдан ўтказиш учун эндиликда марказгача 150-170 км масофани босиб ўтмасдан, Бўстан шаҳрининг ўзида қиёслаш ишларини амалга оширадиган бўлдилар.