Тадбиркорлар билан мулоқот
2016 йил давомида “Ўзстандарт” агентлиги қошидаги “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш Бюроси” томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер ҳўжаликларига стандартлаштириш, сертификатлаштириш, метрология ҳамда маҳсулотларни қадоқлаш ва бошқа кўрсатгичлари юзасидан 1260 та корхоналарга бепул хизматлар кўрсатилишига эришилди. Шунингдек, Бюро вакиллари Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси ҳудудий идоралари билан ҳамкорликда, жами 116 та семинар-тренинг ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Унда Бюронинг вазифалари, ва экспортга йўналтирилган маҳсулотларга бўлган ҳалқаро талаблар бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.