“Жиззах синов ва сертификатлаштириш маркази” ДКнинг синов лабораториялари янги ва замонавий синов ускуналари билан жиҳозланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги 298-сонли Қарори ижроси юзасидан “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланган “2016 йилда “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги синов лабораторияларини ривожлантириш режаси”га мувофиқ, Республика ва ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари қошидаги аккредитланган синов лабораториялари янги ва замонавий ўлчов воситалари ва синов ускуналари билан таъминланиб келинмоқда.
Бу борада “Жиззах синов ва сертификатлаштириш маркази” ДКнинг синов лабораториялари учун янги ва замонавий синов ускуналари ва ўлчов воситалари ҳарид қилиниб, фойдаланишга топширилди.
Жумладан, синов лабораториясига саноат ёғ ва мойларини синовчи ускуна ва Бирдан ёришиш ҳароратини аниқловчи ускуна ҳарид қилиниб фойдаланишга топширилди.
Ушбу синов ускуналари ва ўлчов воситаларининг амалиётга татбиқ этилиши натижасида марказ қошидаги синов лабораторияларининг аккредитация доираларини қўшимча маҳсулот, саноат мойларини синаш кўрсаткичлари бўйича кенгайтиришга имкониятлар яратилади, лабораторияларда ўтказилаётган синов ва ўлчов ишларининг аниқлилик ва ишончлилик даражаси ошади ва энг асосийси мурожаатчилар томонидан маҳсулот синовлари учун қатор янги имкониятлар ва қулайликларга эришилади.