Енгил саноат маҳсулотларини халқаро стандартлар талаблари асосида синовларини амалга ошириш йўлга қўйилди
Ишлаб чиқарувчи корхоналар ва тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш мақсадида, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги “2020 йилгача бўлган даврда миллий инфратузилмалар сифатини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида” ги 298-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, қўшма корхонанинг енгил саноат маҳсулотларини синаш лабораторияси 2016 йилнинг 5 февралида халқаро аккредитациядан ўтказилган эди.
Бу эса ўз навбатида лаборатория томонидан енгил саноат маҳсулотларини халқаро стандартлар талаблари асосида синовларини амалга ошириш имконини бериб, лаборатория томонидан расмийлаштирилган синов баённомалари ва синов натижалари нафақат ички бозорда, балки жаҳон бозорида тўғридан-тўғри тан олиниши имкониятини яратди.
Хусусан, лабораториямиз томонидан республикамизнинг энг йирик тўқимачилик фабрикалари “OQ SAROY TEKSTIL” МЧЖ, “O'z fant” МЧЖ, “Yousangtex” МЧЖ ҚК, “BERAD TEKS” МЧЖ, “Daka-Tex” МЧЖ корхоналарга халқаро синов талабларига мувофиқ, синов ишлари ўтказилди. Бу эса улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Қозоғистон, Хитой, Туркия ва Россия каби давлатларга экспорт қилинишига ёрдам беради.
Бу эса экспорт қилинаётган маҳсулотларимизни жаҳон бозорларида ўз ўрнини топишда ҳамда “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” бренди номи янада машҳур бўлишига олиб келади.