Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги 326-сонли қарори билан “Сиқилган табиий газ, суюлтирилган газ ёки дизель ва газ ёқилғиси аралашмаси билан ишлайдиган транспорт воситалари хавфсизлиги тўғрисида”ги Умумий техник регламент тасдиқланди.

Ушбу техник регламент  расмий эълон қилинган пайтдан эътиборан олти ой ўтгач амалга киритилади.

Техник регламент сиқилган табиий газ, суюлтирилган газ ёки дизель ва газ ёқилғиси аралашмаси билан ишлайдиган N ва М категориядаги  транспорт воситаларини ишлаб чиқариш (қайта жиҳозлаш) ва фойдаланишда хавфсизлигига бўлган талабларни белгилайди ва Ўзбекистон Республикаси худудида мажбурий қўлланилади.