“Сифатни бошқариш тизимини халқаро даражага кўтариш”

 Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, уларни қўллаб қувватлаш бугунги куннинг устувор вазифаси сифатида белгиланган.

Бугунги кунда бу борада Самарқанд вилоятида ҳам кўпгина ишлар амалга оширилмоқда.  Вилоятдаги  экспортга ихтисослашган 23 та корхоналар тармоқ жадвалига киритилди ва тасдиқланди, ҳозирда ушбу корхоналар билан  халқаро тан олинган сертификатлаштириш идораларига эга Ўрта Осиё “Русский Регистр” хусусий корхонаси ва “Ўзбек Турк тест маркази” МЧЖ КК билан сифат менежменти тизимини   сертификатлаштириш юзасидан хамкорлик ўрнатилган.

Ушбу корхоналар халқаро даражада сертификатлангандан кейин бутун дунёга маҳсулот экспорт қилиш учун йўл очилади ҳамда сифат менежменти тизимини  халқаро тан олишга эришилади  ва бу барчамизнинг умумий ютуғимиздир.