Ўлчашлар ва юқори  аниқликлар.

 Ҳужжатлар экспертизасининг натижалари асосида Бельгияда ишлаб чиқарилган 11 баллондаги учта турдаги газ аралашмаси таркибининг стандарт намуналари Ўзбекистон Республикаси Ўлчаш воситалари давлат реестрига O′z DSN 04.2344:2016 ÷ O′z DSN 04.2353:2016. рақамлар остида киритилди.  Газ аралашмалари таркибининг стандарт  намуналари  экспертизасининг  натижалари  бўйича  давлат стандарт намунаси сифатида тан олинди ва «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ корхоналарида газларнинг компонент таркибини ўлчашлар натижаларини тўғрилигини текшириш ва ўлчаш воситаларини қиёслаш, калибрлаш  ва даражалаш учун қўллашга рухсат этилди.