Ўлчовлар ва натижа.
Германияда ишлаб чиқилган ва ҳужжатлар экспертизасини ижобий натижаларида тан олинган сувдаги темир, марганец, сульфат, нитрат, нитрит ва аммонийнинг масса концентрациясини ўлчашларни бажариш усулияти (ЎБУ) Ўзбекистон Республикаси ЎБУ давлат реестрига O′z OU 0718:2016 (Тест 1.14761:2013), O′z OU 0721:2016 (Тест 1.14770:2013), O′z OU 0722:2016 (Тест 1.14548:2013), O′zOU 0719:2016 (Тест 1.09713:2013), O′z OU 0717:2016 рақамлари остида киритилган.
“Ўзстандарт” агентлиги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институти томонидан «Nestle Agro» МЧЖ тақдим этган ЎБУни тан олиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашга рухсат бериш учун ҳужжатларнинг метрологик экспертизаси ўтказилди ва экспертизанинг натижалари асосида улар тан олинди ва Ўзбекистонда қўллашга рухсат этилди.
Тан олинган ЎБУ ISO ва DIN усулиятларига мувофиқ келади ва ер ости, ер усти ва ичимлик сувларида; денгиз сувида, булоқ сувида ва қудуқ сувида, уруғлантириш учун озуқа эритмаларида ва тегишли намуна тайёрлашдан кейин тупроқларда ноорганик ионларнинг ионларини ўлчашга имкон беради.
Ўзбекистон Республикасида тан олинган ва қўллашга рухсат этилган ЎБУ бутилкаланган газланган ва газланмаган ҳолда ишлаб чиқариладиган “Nestle Pure Life” сувлари сифатини текшириш учун қўлланилади.