Чет давлатларидан кириб келинаётган ўлчаш воситаларини Давлат текширувидан ўтказиш мажбурийми?
Ўзбекистон республикасининг “Метрология тўғрисида”ги Қонунинг 16-моддасига мувофиқ, ушбу Қонуннинг 14-моддасида кўрсатилган доираларда фойдаланиладиган, ишлаб чиқарилиши ва импорт бўйича четдан олиб келиниши лозим бўлган ўлчов воситалари давлат синовларидан (кейинчалик уларнинг турини тасдиқлаш шарти билан) ёки метрологик аттестациядан ўтказилиши лозим.
Метрологик текширув ва назорат доирасида қўлланиши мумкин бўлган ўлчов воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига реализация қилиш, ижарага бериш, импорт қилиш, фойдаланиш ва ишлаб чиқариш мақсадида олиб келиш ва ишлаб чиқаришда, ушбу ўлчов воситалари, уларнинг турларини тасдиқлаш мақсадида мажбурий аттестациядан ёки синовдан ўтказилиши керак.
Ўлчов воситаларини синаш – идентификацияланган ўлчов воситаси турининг бир ёки бир нечта намунасида ўтказиладиган мувофиқликни баҳолаш ва кейинчалик уларнинг турини тасдиқлаш билан баҳолаш тўғрисида ҳисобот бериш тартиботи.
ЎВ турини тасдиқлаш мақсадида синовдан ўтказишнинг 2 тури мавжуд:
Тўпга сертификат олиш мақсадида синаш (сертификат муддати – 1 йил)
Сериявий ишлаб чиқариш учун сертификат олиш мақсадида синаш (сертификат муддати – 5 йил)
Ўлчов воситаларини синовдан ўтказишнинг афзалликлари:
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўлчов воситалари кўп миқдорда олиб кирилган ёки ишлаб чиқарилган ҳолда ўлчов воситаси турини тасдиқлаш мақсадида синаш ишлари ўтказилади. Ўлчов воситасини синаш натижалари ижобий бўлган ҳолда, барча олиб келинаётган ёки ишлаб чиқарилаётган миқдорга турини тасдиқлаш сертификати берилади. Ушбу тартибот вақт ва маблағларнинг тежалишига имкон беради. ЎВ ишлаши тўғри натижаларининг ишончлилигини, шунингдек корхона ишининг бир маромда давом эттирилишини таъминлайди;
- тури тасдиқланганда ўлчов воситаси Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрига киритилиб, ушбу ўлчов воситаси турини тасдиқлаш сертификатида белгиланган муддатгача Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонун доираларида белгиланган тартибда эркин фойдаланиш бунинг далолати ҳисобланади.